Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Миссисипи штатида ўтган “Энг илғор жангчи 2025” мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.  

Мусобақа 17–20 март кунлари Camp Shelby ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтди.  Унда иштирок этган сержант Алишох Абдуллаев ва III-даражали сержант Шоҳрух Жовкашев жисмоний ва жанговар тайёргарлик синовларида рекорд натижалар қайд этди. 

Хабарларда айтилишича, улар 15 кг юк билан 20 км масофага марш югуриш шартини 1 соат 50 дақиқада босиб ўтиб, якка баҳсларда ҳам мутлақ устунликка эга бўлган.

Аҳамиятлиси, ўзбекистонлик ҳарбийлар ушбу мусобақада 2019 йилдан буён иштирок этиб, ҳар сафар ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

Мавзуга алоқадор