Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати айрим қарорларига йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқди.
Эълон қилинган лойиҳага кўра, чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида “ақлли светофорлар” ҳамда замонавий техник воситалар ўрнатилади.
Йўлларни ёритиш, тозалаш ва белгилаш хизматлари хусусий компаниялар орқали ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўладиган ҳудудлар “Авария ўчоғи” сифатида таснифланади ва уч турга ажратилади.
Булар – узоқ сақланувчи, мавсумий ва қисқа муддатли авария содир бўлаётган ҳудудлар, дейилади лойиҳа матнида.












