Ўзбекистонда ҳомийлик хайриялари тартибини аниқ белгилашга қаратилган янги қонун қабул қилинди. 
 
Ҳужжатга кўра, давлат органлари мансабдор шахслари нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига қонунга зид равишда аралашган тақдирда, уларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Шунингдек, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузган фуқароларга — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 7 бараваригача жарима белгиланган.

Янги тартибга кўра, ҳомийлик хайриялари олдиндан белгиланган муддат давомида, аниқ ҳомийлик олувчилар манфаатлари учун амалга оширилади. Нақд пул шаклида хайрия йиғиш фақат хайрия қутиси орқали амалга оширилади. Қутилар қонуний тартибда пломбаланиши шарт. Банк ҳисобварағидан пул ўтказиш эса қонун билан белгиланган ҳолларда амалга оширилади.

Мавзуга алоқадор