Ўзбекистонда уч ярим минг она фарзандларига алимент тўлайди
Ўзбекистонда 3500 нафар онадан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари қайд этилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда алимент ва моддий таъминот ундирувлари бўйича жами 240 мингта ижро ҳужжати мавжуд бўлган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 348 мингтани ташкил этиб, кейинги 7 йил давомида иш юритувдаги алимент бўйича ҳужжатлар 45 фоизга ўсганини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда бюро органларининг иш юритувида 348 мингдан ортиқ алимент ва моддий таъминот ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ижрочисига ойига ўртача 147 тадан шу тоифадаги ижро ҳужжатлари тўғри келмоқда. Шундан 3500 нафар онадан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари қайд этилган.
МИБга кўра, аёллар томонидан алимент тўланиши ҳолатлари бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ундан кейинги ўринлардан Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари жой олган.













