Ҳайит мусулмонларнинг азиз байрами бўлгани учун бу айём шоду хуррамлик, хурсандчилик қилинадиган, кексалар, ота-она, қариндошлар зиёрат этиладиган, беморлар ҳолидан хабар олинадиган, закот ва хайр-эҳсон улашиладиган кундир.
Бола бир зумда бошидан тош билан урилгандек зарбани ҳис қилди. Нима дейишни билмай қолди бир муддат. Аммо бироз ўйлади ва энди катта бўлганини, ўксингани билдириш яхши эмаслигини мулоҳаза қилди. Кўзгуга охирги марта бир қур кўз ташлаб, устидагиларни ечиб бир бурчакка ирғитиб, ўзининг эски кийимларини кийди.
Барчамизга маълумки, бугун муборак Рамазон ойининг охирги куни. Эртага эса Рамазон ҳайити нишонланади. Айнан бугун ижтимоий тармоқларда, ўзаро суҳбатларда, ҳатто илмлилар ўртасида ҳам арафа куни деб эътироф этилмоқда. Одамлар бир-бирларини арафа куни билан табриклаб, ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган дадилларни келтириб ўтмоқда. Энди табиий бир савол туғилади: бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?
Унда имонимизни янгилайлик, гуноҳларимизни ювайлик. Дуо қилайликки: “Эй Аллоҳим, бизларни йиллар давомида рамазонга етказ ва бизларни дўзахдан озод бўлган қулларинг қаторида қил!”
Консюмеризм таъсирида бутун ҳаёти бу дунёда еб-ичиб, ундан лаззатланиб ҳаёт кечиришга дастурланиб қолган, охират ҳақида ўйламайдиган, балки уни инкор қиладиган, ҳатто ўзининг “бахти” учун оила қурмай, фарзанд кўрмасдан ўтадиган “замонавий одам”ни ўзидан кейинги авлод ҳақида қайғуришга қандай ундаймиз, деган саволга замонавий ижтимоий-гуманитар фанлар тайинли жавоб беролганича йўқ. “Дунёга бир марта келадиган бўлсак, ундан кейин чириган тупроққа айланиб, йўқ бўлиб кетсак, нима учун ўзимизни эмас, ҳали туғилмаган инсонларни ўйлаб қийналишимиз керак”, дейдиган тафаккурдаги инсонларга атроф-муҳитни, экологияни асраб авайлаш виждон иши, келгуси авлод олдидаги масъулият эканлигига қандай ишонтирамиз?
У минг ойдан яхшироқ кечадир. Бу тахминан қамарий 83,3 йилга тўғри келади. Бу, шу муборак тунда қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Фараз қилайлик, бу муборак кечани бир марта топган киши шунча йиллик ибодатдан кўра афзал савобга эришса, уни бир неча марта топган одам қанчалар ажрга эришар экан-а?
Ўнта бўлса, ўрни бўлак, дейди ўзбек. Боланинг бегонаси йўқ, деб яхши кўради. Фарзанд – уйнинг чироғи, кўз нури, деб алқайди. Шунинг учунми, бошқаларнинг ҳам оиласида кўпайиш бўлишини истайди. Баъзан дилидаги тилига чиқиб кетади “Янгилик борми?” деб қўяди. Бунда ҳеч қандай ёмон ният йўқ. Аммо жавоб бергучининг кўнгли бор. Янгилик йўқ бўлса, оғрийди қалб. Сўрагучи бир-иккита бўлса, майли. Жуда кўп бўлса, чандиқ тушади юракка.
Хуш бор, Рамазон. Ўтинчим – ёмонликларимизга кўз юм, эй ўттиз кунлик хайрли ҳамроҳ. Даргоҳи илоҳийда яхшилигимизга гувоҳлик бер. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши эканига тўртта, учта, ҳатто иккита мусулмон гувоҳлик берган мўмин жаннатга киради, деганлар. Буюк Зот ҳузурида азиз ойсан, шундай экан, шоҳидлигинг ҳам мўътабар.
Яқинларимиздан бири, қўшнимиз, маҳалладошимиз, юртдошимиз ва ёки бир нотаниш одам ҳозир оч, чанқоқ, ёлғиз, бемор, қаровга муҳтож бўлиши мумкин. Биз эса “Шу чоғда ҳам камбағал, эҳтиёжманд қолдими?” деб ҳайратланамиз. Дастурхон тузаганимизда ширину нордон, аччиғу шўр, қуюғу суюқ, фойдалию зарарли демай, исрофу уволни ўйламай егуликларни тўкиб ташлаймиз. Ифторлик ўтказишда кимўзар мусобақаларига киришганмиз. Унга қорни тўқларни чақирамиз. Ифторлик, эҳсон каби Аллоҳ розилиги учун қилинажак ишлардан қўлимиз қанчалик узунлигини кўз-кўзлаш учун фойдаланамиз.
Рамазон – ўзи билан боғлиқ ширин-ширин хотираларни ҳар дамгидан ҳам ёрқинроқ ёдга соладиган ажиб фурсат. Қўлчаларидан бирида пул, биттасида идишни маҳкам ушлаб, кўча бошига нишолда олишга кетаётган бола қалбидаги қувончдир Рамазон. Нимагадир қоқиниб, қўлидаги нишолда ер билан битта бўлган гўдакни турғизиб, уст-бошини қоқиб, яна бошқа косага нишолда тўлдиртириб берган бобо ҳақидаги хотиралардир. “Бирпасда тугаб қолди-я рўза”, деб кўзёш тўкаётган бувисини кўриб: “Эртага ҳайит бўладиган кунда ҳам йиғлайдими?” дея ўйланаётган кичкинтой кўзидаги ҳайратдир Рамазон.