Аллоҳ таоло яратган инсон фитрати эркаклар билан аёлларнинг бирлашишини тақозо этади. Шу тариқа инсон уруғи давом этади ва ер юзида ҳаёт бардавом бўлади. Аллоҳ таоло шу йўл билан дунё неъматини сақланиб қолишини ва табиатдаги табиий кучларни Ўзи истаган вақтга қадар инсониятга бўйсундириб беришни хоҳлади. Агар Аллоҳ таоло инсониятни мана шундай фитратда яратмаганида эди, ер юзи қисқа вақт ичида завол топган бўларди – Муҳиддин Абдулҳамиднинг “Шахсий ҳоллар” китобидан.
Исломда руҳий, психологик жиҳатга бўлган эътибор моддий жиҳатга берилган эътибордан кам эмас. Худди шунингдек, бир шахсдан талаб қилинадиган одоб-ахлоққа жамоат ҳам риоя қилиши исталади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигини тоқ кечаларидан изланглар”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Қадр кечаси ҳақидаги далилларни ўрганиб чиққан уламоларимиз Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси (йигирма олтинчидан йигирма еттинчига ўтар кечаси)ни Қадр кечаси эканига баъзи ишоралар борлигини баён қилганлар. Шунингдек, Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар борлиги айтилган..
Талаба Робияхон Музаффархонова 12 соат ичида Қуръони Каримнинг 30 порасини ёддан ўқиб, хатм қилишга муваффақ бўлди. 2014 йилдан буён муассасада давом этиб келаётган Қуръонни бир кунда ёддан тиловат қилиш анъанаси бу йил ҳам яхши натижалар қайд этмоқда.
Агар Фиръавн ва унга ўхшаганлар бўлмаганида, имтиҳон қонунини тушунмас эдик! Бу қонун кучлиларнинг ҳокимият, шуҳрат ва салтанат билан имтиҳон қилиш қонунидир. Ожизларнинг эса сабр-тоқат ва курашиш орқали синовдан ўтиш қонунидир! Фиръавн бўлмаганида, Аллоҳ бандаларига Ўзига ибодат қилиш ёки Унга итоат қилмаслик ихтиёрини берганини ҳеч қачон тушунмас эдик!
Беш юз йил аввал инглиз ёзувчиси ва файласуфи Томас Мор келажакдаги энг адолатли ва идеал жамият ҳақидаги “Утопия” асарини ёзган эди. Бироқ шунга ўхшаш асарлар орасида Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” китоби маъноларга бойлиги билан ажралиб туради.
Деизм ҳақидаги ўнинчи дарсимиз. Деист суҳбатдошимизга, ҳар галгидек, сўров билан юзланамиз:
Биз “миллат”, “миллийлик”, “миллий қадриятлар”, “миллий урф одатлар” ҳақида кўп гапирамиз, бироқ ушбу тушунчаларни ўз ўрнида ишлатамизми? “Миллийлик” деганда аслида нимани тушунишимиз керак? Миллатимизга хос бўлган хусусиятлар нималардан иборат? Бугун ана шу саволларга жавоб қидирамиз.
Тўққизинчи дарс ва яна бир деистга мурожаат қиламиз: – Сен имон келтирган Аллоҳ одилми йўқса (зинҳор-базинҳор!) золимми? Менимча, золим бўлган илоҳга имон келтирмайсан ва яратгувчининг одил эканини қабул қиласан.
Саккизинчи дарсимиз ҳам яна бир деист билан суҳбат кўринишида кечади. Унга саволларимиз бор: – Инсон ким, қаердан келди, қаерга кетмоқда? – Бу олам нима учун яратилди? – Бу оламнинг эгаси бўлмиш Зот биздан нима истайди?