Шомдаги қирғинларидан азият чеккан сурияликларнинг бундан кейинги ҳаёти қандай бўлишини ҳам олдиндан айтиш қийин. Албатта, мавжуд вазиятда мухолифат раҳбарларининг кейинги қадамлари ҳам Сурияда фаровон ҳаётни тиклаш учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам бугун биз Сурияда бор-йўғи 12 кун ичида ҳокимиятни эгаллаган мухолифатчиларнинг кўзга кўринган етакчиларидан бири Абу Муҳаммад ал-Жўлонийнинг қарама-қарши ҳаёти ва фикрларига эътибор қаратмоқчимиз.
Ушбу авлод вакиллари чексиз ахборот асрида ўзларини ёлғиз ҳис қилишмоқда ва табиийки, улар тушкунликка тушиб қоляпти. Сўнгги йилларда дунёдаги қатор ривожланган мамлакатлар ёшлари орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциясининг юқорилиги бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Ислом диёрларида мусулмон ёшлар қалбига Ислом орқали йўл топиш фойдали бўлади: бу уларнинг ташвишларини енгиллаштиришга ва руҳий азобларини камайтиришга ёрдам беради. Шу ўринда Қуръон ўқиш, зикр мажлислари ҳам инсонни тушкунликдан халос этиши кузатилган – Нажван Аҳмад, “Al Jazeera” журналисти.
Бугун мисли кўрилмаган азоб-уқубатларга ўз ҳолича ташлаб қўйилган ғазоликларнинг кучли эътиқоди, ишончи ва матонати дунё бўйлаб жонли эфирда намойиш этилмоқда. “Тhe Guardian” нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”.
Беш юз йил аввал инглиз ёзувчиси ва файласуфи Томас Мор келажакдаги энг адолатли ва идеал жамият ҳақидаги “Утопия” асарини ёзган эди. Бироқ шунга ўхшаш асарлар орасида Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” китоби маъноларга бойлиги билан ажралиб туради.
Деизм ҳақидаги ўнинчи дарсимиз. Деист суҳбатдошимизга, ҳар галгидек, сўров билан юзланамиз:
Биз “миллат”, “миллийлик”, “миллий қадриятлар”, “миллий урф одатлар” ҳақида кўп гапирамиз, бироқ ушбу тушунчаларни ўз ўрнида ишлатамизми? “Миллийлик” деганда аслида нимани тушунишимиз керак? Миллатимизга хос бўлган хусусиятлар нималардан иборат? Бугун ана шу саволларга жавоб қидирамиз.
Тўққизинчи дарс ва яна бир деистга мурожаат қиламиз: – Сен имон келтирган Аллоҳ одилми йўқса (зинҳор-базинҳор!) золимми? Менимча, золим бўлган илоҳга имон келтирмайсан ва яратгувчининг одил эканини қабул қиласан.
Афсуски шу давр мобайнида Алоқа гуруҳи ўз ҳукуматларининг урушни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини амалга ошириш бўйича бирон-бир жиддий чора кўрмади. Исроил Ғазодаги болалар, аёллар ва кексаларни қирғин қилишда давом этар экан, давлат раҳбарлари расмий суратга тушиш, қизғин учрашувлар ва қуруқ гапдан нарига ўтишмади.
Ўтган йилнинг охирларида МcDonald’s, Starbucks каби сионистларни қўллаб-қувватловчи компанияларга нисбатан кенг миқёсли бойкот эълон қилинган бўлса, 2024 йилнинг баҳорига келиб, бунинг натижалари – компания эгаларининг катта йўқотишлари бўй кўрсатди. Қолаверса, машҳур университетлар бўйлаб урушга қарши талабалар ҳаракатининг кучайиши сабабли академик бойкот ҳам юзага келди.
Саккизинчи дарсимиз ҳам яна бир деист билан суҳбат кўринишида кечади. Унга саволларимиз бор: – Инсон ким, қаердан келди, қаерга кетмоқда? – Бу олам нима учун яратилди? – Бу оламнинг эгаси бўлмиш Зот биздан нима истайди?