андижон
- 01
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган. Мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Жумладан, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилган.
Хўжаобод туманида уйида жанжал чиқарган маст фуқаро уни зарарсизлантириш мақсадида келган профилактика инспекторини пичоқлади. Оқибатда ходим шифохонага олиб кетилаётганида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятда айбдор деб топилган шахс 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.