АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этганидан сўнг, Ҳиндистонда McDonald's, Coca-Cola, Amazon ва Apple каби Америка брендларини бойкот қилишга чақириқлар кўпайди. Ҳали мамлакатда ушбу компаниялар маҳсулотларининг савдоси тушмаган бўлса-да, норозилик акциялари, ижтимоий тармоқларда чақириқлар ва WhatsApp’да маҳаллий муқобил маҳсулотлар рўйхати тобора оммалашмоқда.
Охирги кунларда Фаластин давлатини тан олишни қўллаб-қувватлаётган коалиция кучайиши кузатилмоқда. Экспертлар буни инсонпарварлик ҳаракати эмас, балки стратегик қасос сифатида баҳолашяпти. Франция, Испания, Ирландия, Норвегия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар “адолат” учун эмас, балки АҚШ ва Исроилга қарши геосиёсий ўйин учун бирлашмоқда.
АҚШ Марказий қўмондонлиги 25 июль куни Суриянинг шимолидаги ал-Баб шаҳрида рейд ўтказиб, ИШИДнинг юқори мартабали етакчиси ва унинг икки вояга етган ўғлини ўлдирди. Операция Ҳалаб вилоятида амалга оширилган бўлиб, оқибатда Завба Муслиҳ ал-Ҳардани ҳамда унинг ўғиллари – Абдуллоҳ ва Абдурроҳман ҳалок бўлган. CENTCOM баёнотида айтилишича, уларнинг барчаси "АҚШ ва коалиция кучлари, шунингдек, янги Сурия ҳукумати учун таҳдид" ҳисобланган.
Сенатор Тед Круз ва АҚШдаги Республикачилар партияси вакиллари "Мусулмонлар биродарлар" ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш ташаббуси билан чиқди. Янги қонун лойиҳасига кўра, ҳаракатни фақатгина қора рўйхатга киритиш эмас, балки унга нисбатан янги стратегия ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Тайван ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик “Ханьгуан” номли ҳарбий машғулотларни бошлади. Bloomberg'нинг ёзишича, президент Лай Циндэ ушбу машғулотлар доирасида Америкада ишлаб чиқарилган Abrams M1A2T танкларининг жанговор ўқ отишини кузатган. Гап шундаки, Тайбэй АҚШдан 1,45 миллиард долларлик 108 та замонавий жанговор танк сотиб олди. Бу эса оролнинг юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган шимолий қисми мудофаасини анчагина мустаҳкамлаган. Тайван ҳарбий арсенали F-16V типидаги қирувчи самолётлар, HIMARS ракета тизими ва махфий дронлар билан ҳам бойитилган.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий ҳамкори сифатида адолатли ҳамда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.
Учрашувдан сўнг Нетаняху АҚШ давлат раҳбари билан Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича гаплашиб олганини айтган. Шунингдек, у ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий ва сиёсий имкониятларини йўқ қилиш режасида қатъийлигини қўшимча қилган.
ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди, фақат Ғазо секторидаги уруш тўлиқ тугатилиши керак. Фаластин ҳаракати делегацияси бугун, 2 июль куни Қоҳирада мисрлик ва қатарлик воситачилар билан учрашиб, таклифни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Сунъий йўлдошдан олинган сўнгги тасвирлар Эроннинг АҚШ томонидан бомбардимон қилинган Фордо ядровий бойитиш заводида ишлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Тасвирлар 30 июнь куни Maxar Technologies компанияси томонидан тақдим этилган. Унга кўра, ядровий объектдаги вентиляция шахталари ва ҳаво ҳужумлари оқибатида юзага келган чуқурлар атрофида ҳаракатлар давом этаётгани акс этган. Эслатиб ўтамиз, Америка самолётлари 22 июнь куни Эроннинг учта ядровий объекти – Фордо, Натанз ва Исфахонга зарба берганди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон уранни бойитиш ва ядровий бомба яратишдан воз кечса, унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратишни муҳокама қиляпти. Пуллар АҚШ ҳисобидан эмас, балки араб давлатлари "чўнтаги"дан сарфланади. Олдинроқ, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сисига форс давлати ядровий ва ҳатто оддий қуроллардан ҳам воз кечишга тайёрлигини, фақат бунинг учун АҚШ "Исроил"ни Эронга қўшиб бериши кераклигини айтганди.