асирлар
-
Ҳаракат матбуот котиби Абу Убайданинг маълум қилишича, Исроил келишилган шартларга риоя қилмагани сабабли асирларни озод қилиш жараёни кечиктирилди. ҲАМАС ўз мажбуриятларига содиқ қолишини ва Исроил ўз шартномавий мажбуриятларини бажарган тақдирда асирлар озод этилишини таъкидлади.
-
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида учинчи гуруҳ исроиллик ҳарбий асирларни озод қилди. Тел-Авив билан алмашиш келишуви доирасида озод этилганлар орасида икки аёл ва бир нафар эркак бор. Шунингдек, шахсий маълумотлари ошкор этилмаган беш нафар Таиланд фуқароси ҳам озод этилган.
-
“Толибон” 20 йил муқаддам Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ўғирлаб кетилган ва Калифорнияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Хон Муҳаммад америкалик асирлар эвазига озодликка чиққанини маълум қилди. Ҳаракат унинг озод қилинишида ёрдам бергани учун Қатарга миннатдорчилик билдирди.
-
Ғазо секторида Исроил ишғолчи кучларининг ҳужумлари натижасида камида 70 нафар исроиллик асир ҳалок бўлган. ҲАМАС фикрича, Исроил аслида асирларни озод қилмоқчи эмас, балки ҳаммасини ўлдириш учун ҳаракат қилмоқда.
-
Исроил ҲАМАС қўл остидаги барча маҳбусларни озод қилиш эвазига Ғазо секторига ҳужумларини 2 ойга тўхтатишни таклиф қилди. Бироқ ҲАМАС ушбу таклифни рад этди. Аввалроқ ҳаракат Россиянинг ҳам РФ фуқароларини озод қилиш илтимосига рад жавобини берган эди.
-
ҲАМАС ҳаракати томонидан асирга олинган исроилликларнинг яқинлари Исроил парламенти – Кнессетга бостириб кириб, депутатлардан Ғазодаги маҳбуслар озод этилиши учун кўпроқ чоралар кўрилишини талаб қилишди.
-
248 асир Россияга, 230 асир эса Украинага қайтди. Россия ушбу асир алмашинувида БААнинг инсонпарварлик ролини эътироф этди.
- 01


















