автобус ҳалокати
-
Туркиянинг Бингўл вилоятида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Ҳодиса Бингўл-Диярбакир йўлида, Генч туманига яқин ҳудудда содир бўлган. Сўнгги маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 31 киши жароҳатланган.
-
Покистон шимолида тўй меҳмонларини олиб кетаётган автобус Ҳинд дарёсига қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди.
-
Ироқнинг Карбало шаҳрида Имом Ҳусайн вафотининг қирқинчи кунида нишонланадиган Арбаин маросимини ўтказиб қайтаётган покистонлик шиаларнинг учта автобуси ҳалокатга учради. ЙТҲларда камида 38 киши ҳалок бўлди, ўнлаб зиёратчилар жароҳатланди.
-
Эронда Арбаин маросими учун Покистондан Ироққа шиа зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 15 киши жиддий жароҳатланди. Ушбу зиёратчилар Имом Ҳусайн шаҳид этилганининг 40-кунида нишонланадиган Арбаин маросимига қатнашиш учун йўлга чиқишган.
-
Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Икки киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳатланди.
- 01
















