ахлоқсиз амалдорлар
- 01
Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда давлат хизматчиси ўз хизмат хонасида аёл кишини қучоқлаб ўтиргани акс этган сурат тарқалганди. Унинг бу ахлоқсизлиги селектор йиғилишида кутилмаганда камерага тушиб қолган. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди. Унга кўра, хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Расмий муносабатда ушбу ходимларнинг шахси очиқланмаган.