ҳаж зиёрати
-
Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини адо этган ва БАА орқали ватанига қайтиши керак бўлган жами 150 нафарга яқин россияликдан иборат уч гуруҳ Шаржа рейсини тўрт кундан бери кутмоқда. Кечикишларга исроилнинг Эронга қарши агрессияси фонида форс давлати ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлмоқда.
-
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги Ҳаж маросимлари бошланиши арафасида 75 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди. Жамоат хавфсизлиги бош директори Муҳаммад ал-Бассамийнинг сўзларига кўра, Маккага кириш учун ҳақиқий рухсатномага (Ҳаж визаси) эга бўлмаганларни депортация, жарима ва 10 йил давомида мамлакатга кириш тақиқи каби жазо чоралари кутмоқда.
-
Ҳаж ва Умра ишлари вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Робианинг маълум қилишича, айни пайтда Саудия Арабистонидаги зиёратчилар сони 1,07 миллионга етган.
- 01














