баа
-
Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да йирик супермаркетлар ва етказиб бериш хизматлари одам курьерлар ўрнига дронлардан фойдаланмоқчи. Курьерлар ўрнига дронлардан фойдаланиш тезликни оширади: йўлларда тирбандлик бўлса ҳам, етказиб беришда муаммо бўлмайди. Шунингдек, харажатлар камаяди, дейилади хабарда.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани юзасидан изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
-
Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да янги ўқув йилидан бошлаб давлатга қарашли барча таълим муассасаларида — боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида — сунъий интеллект дарслари ўтилади. Сунъий интеллектни алоҳида фан сифатида ўқув дастурига киритиш қарори мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БАА элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди. Учрашувда Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик эркак фуқароларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.
-
Milliyet нашрининг хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб хабар беришича, БААда раввин Цви Коганни ўлдирган уч нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортидан чиқиб, таксида кетаётганида МİТ ва полициянинг махсус амалиётида қўлга олиниб, БААга топширган.
-
БААда Исроил фуқароси, 28 ёшли Зви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Аввалроқ ушбу шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани ва Туркияга қочиб ўтгани хабар қилинган эди.
-
Германиялик тадбиркор ва ва фаол Ким Дотком Дуров ҳибсга олинганининг эртасига Франция катта йўқотишларга учраш хавфи остида қолганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, БАА 80 та янги авлод Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича 17 миллиард долларлик битимни музлатишга қарор қилган.
-
БАА ТИВ Францияда олинган ўз фуқароси Павел Дуровга барча консуллик хизматлари зудлик билан кўрсатиш ва Парижга тегишли сўров юборишга тайёрлигини билдирди. Телеграм асосчиси бир вақтнинг ўзида тўрт давлат – Россия, Франция, БАА ҳамда Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис давлати фуқароси ҳисобланади.
-
БАА ҳукумати ўғирлик ва талончилик ҳолатлари кескин ортгани муносабати билан ўз фуқароларини Европа давлатларига сафар қилмасликка чақирди. Сафарини бекор қилиш имкони бўлмаганларга “ўта ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш” тавсия қилиниб, Испания, Грузия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Австрия БАА фуқаролари учун энг хавфли давлатлар экани таъкидланди.
-
Ишғолчиларнинг марказий статистика бюроси ҳисоботига кўра, Мисрнинг Исроилга экспорти ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошган. Жумладан, май ойида Мисрнинг Исроилга етказиб берган маҳсулотлари қиймати 25 млн долларни ташкил этган. Фаластинликларнинг қирғини давом этаётганига қарамай, БАА ва Иорданиядан ҳам Исроилга экспорт ҳажми ошиб, савдо қиймати мос равишда 242 млн доллар ва 35,7 млн долларга етган.
- 01
- 02





















