балужистон
-
Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятида темир йўл вокзалида юз берган портлашда камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши яраланди. Портлаш қурбонлари сони ортиши мумкин.
-
Покистоннинг мустақиллик учун ҳаракат қилиб келаётган Балужистон вилоятидаги кичик бир конга ҳужум амалга оширилди. Оғир қуроллардан фойдаланган жангарилар кончиларни бир жойга тўплаб, отиб ташлаган. Ҳодисада камида 20 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланди.
-
Покистоннинг Балужистон вилояти Нушки ҳудудида чегарадаги сим панжарани таъмирлаётган аскарлар билан Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма содир бўлди. Манбалар афғон чегара кучлари кўп талофат кўрганини иддао қилишса-да, бу борада икки давлат расмийлари томонидан ҳозирча баёнот берилгани йўқ.
-
Покистон шимоли-ғарбида “Белужистон озодлик армияси” бўлгинчи террор ташкилоти жангарилари йўлдаги тинч аҳолига, шунингдек, полиция бўлимлари, ҳарбий база ва темир йўлга ҳужум қилди. Ҳудудда аксилтеррор амалиёти ўтказилди. Сўнгги маълумотларга кўра, айирмачилар билан тўқнашув оқибатида энг камида 73 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 38 нафари тинч аҳоли вакиллари, 14 нафари ҳарбий ва полициячилар, 21 нафари жангарилардир.
-
Покистоннинг Балужистон вилоятида бир гуруҳ сапёрлар жангарилар ҳужумига учради. Натижада икки ҳарбий ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди. Йил бошидан буён мамлакатнинг иккита вилоятида 200 дан зиёр қўпорувчилик ҳаракати содир этилиб, 281 нафар тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлди. 48 та аксилтеррор амалиёти давомида эса 151 нафар жангари зарарсизлантирилди.
-
Покистоннинг Балужистон вилоятида 8 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловлари арафасида номзодлар кабинетлари олдида терактлар уюштирилди. Энг камида 28 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳатланди.
- 01

















