бангладеш
-
Бангладешда давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши чиққан намойишчилар ўлимига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган намойишларда 48 киши ҳалок бўлди. Пойтахт ва айрим ҳудудларда "муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинди.
-
Бангладешда профессор-ўқитувчилар ва телевидение ходимлари мустақиллик курашчилари яқинларига давлат хизматига квоталар ажратишга қарши норозилик намойишига чиққани учун ҳибсга олинган талабалар озод қилинишини сўраб намойишга чиқишди. Ўтган ой юзлаб қурбон бериган норозилик намойишларида камида 11 минг киши ҳибсга олинган.
-
Бангладешда давлат иш ўринлари учун квота тизимига қарши кенг кўламли намойишлар Олий суд ҳукумат қарорини бекор қилганига қарамасдан давом этмоқда. Тўқнашувларда камида 187 киши ҳалок бўлди. Комендантлик соати пайшанбагача узайтирилди, бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчирилган. Бош вазир Шайх Ҳасина чекловчи чоралар вазият яхшиланмагунча давом этишини маълум қилди.

Бангладеш Олий суди якшанба куни мамлакат бўйлаб талабалар норозилигига сабаб бўлган мустақиллик учун курашганларнинг фарзандларини давлат ишига олиш бўйича 30 фоизлик квотани бекор қилди. Охирги кунларда рўй берган оммавий тартибсизликлар натижасида камида 114 киши ҳалок бўлди.
-
Бангладешда ҳукуматнинг ишга жойлашиш квотасига қарши намойишлар тартибсизликларга айланиб, 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Намойишчилар давлат телевидениеси идорасига бостириб кирган, бинонинг автотураргоҳи ва фойесида ёнғин бошлаган. Мамлакатдаги барча масжидларда тартибсизликларда ҳалок бўлганлар учун ғойибона жаноза намози ўқилмоқда.
-
БМТ халқаро ҳамжамиятдан 7 йил муқаддам Мяньмадан қочиб келган 1 миллионга яқин роҳинжа мусулмонлари ва уларни қабул қилган Бангладеш ҳукуматига ёрдам бериш учун 852,4 млн доллар ажратишни сўради.
- 01
- 02