Британия ташқи ишлари вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистонга ташрифини бошлади. Британия ТИВ раҳбари илк бор Тожикистон ва Қирғизистонда бўлди. Ўзбекистонга эса охирги марта 1997 йилда ташриф буюрган.
Лондонда 15 минг киши қатнашган Фаластин тарафдорлари юриши охирида икки нафар ортодоксал яҳудий раввини “антисемитизмни қўзғатгани учун” ҳибсга олинди. Юриш ташкилотчилари полиция ҳаракатларини танқид қилди.
Британия ҳукумати бир неча ойлик ўрганишлардан сўнг ҳарбий хизматчиларга соқол қўйишни тақиқловчи тартибни “эскирган” деб топди. Ўтказилган сўровларда 54 фоиз эркаклар соқол ёки мўйлов қўйишни афзал кўриши аниқланган. Ушбу қарордан сўнг Британия армиясида хизмат қилишни хоҳловчи ёшлар сони ортиши кутилмоқда.
Европа суди Лондоннинг ноқонуний муҳожир ва қочқинларни ўз мамлакатига чиқариб юбориш режасига чеклов киритса, Британия Европа Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқишини маълум қилди.
Muslim Aid халқаро мусулмонлар хайрия жамғармаси директори Халид Жавид Британияда қашшоқлик мисли кўрилмаган суръатда ўсаётгани, унинг ташкилоти масжидларда тарқатаётган озиқ-овқат ёрдамини олишга мусулмон бўлмаганлар ҳам келаётганини маълум қилди.
Фаоллар Британия ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларини қўллаб-қувватлаётганига қарши норозилик сифатида фуқароларни солиқ тўламасликка чақирмоқда. Мамлакатда 14 мартдан буён “Геноцид учун солиқ йўқ” кампанияси ўтказилмоқда. Кампания ташаббускорларига кўра, Исроилни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматга солиқ тўлаш “геноцидга ёрдам бериш” билан баробар.
Британия Мусулмонлар Кенгаши (MBC) бош котиби Зара Муҳаммад мамлакат Мудофаа вазирлиги ташкилот билан 12 йиллик алоқаларини тугатганини маълум қилди.
Британия ҳукумати “айрим антимусулмон кучларнинг кескинликни келтириб чиқаришига йўл қўймаслик учун” британиялик мусулмонларни ҳимоя қилишга 4 йил давомида 117 миллион фунт стерлинг (тахминан 150 миллион доллар) ажратишга қарор қилди. Янги маблағ масжидлар, мусулмон диний мактаблари ва бошқа жамоат марказларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон “қайси соҳа ва корхоналар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш кераклигини биладиган барча билан давра суҳбати ўтказиш” учун Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Аввалроқ парламентда Британиянинг МО давлатлари билан алоқалари самарасиз йўлга қўйилгани танқид қилиниб, Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини камайтириш чораларини кўришга чақирилган эди.
Ҳусийларнинг Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлари ортидан инглизБритания кемалари Африкани айланиб ўтишга мажбур бўлаётган сабабли Британияда чой танқислиги кузатилмоқда. Бу танқислик бир неча ой давом этиши мумкин.