чеченистон
-
Янги ўқув йили арафасида Грозний педагогика коллежи ҳудудида янги масжид очилди. 90 квадрат метр майдонни эгаллаган масжидда юздан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг очилиши натижасида талабалар ва ўқитувчилар таълим муассасасидан чиқмасдан, қулай шароитларда ибодат қилиш имкониятига эга бўлишди. Шаҳар мэри Хас-Магомед Қодиров ҳукумат диний таълим ривожига катта эътибор қаратаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, диний таълим ёшларни маънан юксак ва ахлоқли қилиб тарбиялашнинг ягона йўли бўлиб, уларда асл қадриятлар, анъаналар ва миллий маданиятга ҳурматни шакллантиради. Маълумот учун, ҳозирги кунда Чеченистон ҳудудида 1,5 мингдан ортиқ масжид ва камида 430 мадраса фаолият юритмоқда.
-
2025 йил 21 июль куни Чеченистон Республикасида ўтказиладиган “Беноевский баҳори – 2025” юбилейининг ўнинчи фестивали доирасида Қуръони Карим қироати бўйича танлов бўлиб ўтади. “Грозний-информ” ахборот агентлигининг маълум қилишича, “Бутун Қуръон” номинацияси ғолиби бош соврин сифатида янги LADA Vesta автомобилини қўлга киритади.
-
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, "Украинадаги урушда иштирок этиш учун 60 344 нафар жангчи юборилган". Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, Чеченистонда шартномаларни имзолашга мажбурлаш амалиёти мавжуд.
-
Қайд этилишича, яна 94 нафар устозлик курслари битирувчилари нафақат назария ва амалиёт, балки ақида дарсларини ҳам муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишган. Шу тариқа бундай сертификат соҳибларининг умумий сони 977 нафарга етган.
-
2024 йилда Россия ҳудудлари орасида жиноятчиликнинг энг паст даражаси Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда кузатилди. Жумладан, Чеченистонда ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига атиги 17 жиноят тўғри келган. Таққослаш учун, мамлакат миқёсида бу кўрсаткич ўртача 131 тани ташкил этади.
-
Янги йил байрамларидан кейин Грознийдаги тармоқнинг ягона гипермаркети ёпилади. Ушбу тармоқ дўконида кунига 2 соат меҳмонлар ва номусулмонларга спиртли ичимликлар сотилаётган эди.
-
Чеченистонда номаълум шахслар Россия гвардияси карвонига ҳужум қилди. Росгвардия матбуот хизмати бир ҳарбийнинг ҳалок бўлгани, бир хизматчи яраланганини маълум қилди. Ҳужум қилганлар яширинган.
- 01


















