дубай
- 01
Байрутдан Дубайгача чўзилган осмонўпар бинолар, Қоҳира ва Касабланканинг тор кўчалари, Тунис ва Работнинг ҳашаматли жойлари – буларнинг барчаси бугунги араб шаҳарларининг янги қиёфасини ифодалайди. Аммо бу янгиланиш ва модернизация ташқаридан қараганда чиройли кўринсада, ўзида оғир ижтимоий, иқтисодий ва маданий зиддиятларни яшириб туради. Араб шаҳарлари ҳозирги пайтда ўз меъросини йўқотаётган, оддий халқни эса чекка ҳудудларга ҳайдаб чиқараётган улкан бозорларга айланмоқда.
The Trump Organization Саудия Арабистонининг Dar Global қурилиш компанияси билан Дубайда (БАА) осмонўпар бино қуриш бўйича келишувни имзолади. Trump Tower Dubai деб номланадиган мазкур бинода Trump меҳмонхонаси ва турар-жой мажмуаси ҳам ўрин олади.