элчихона
- 01
Афғонистоннинг Уммондаги элчихонаси қайтадан ўз фаолиятини бошлади. Қайд этилишича, элчихона фаолияти "Толибон" тайинлаган дипломатлар томонидан юритилмоқда. Ҳозирда дунёнинг 39 та давлатида афғон дипломатик ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
2023 йил 27 январда қуролли ҳужум натижасида фаолиятини тўхтатган Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси янги манзил ва янги бинода иш бошлади. Эрон томони янги элчихона биноси олдида дипломатик хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чоралар кўргани маълум қилинди.