ёшларга тақиқ
- 01
Қирғизистон парламенти порнографик контент мавжуд бўлган веб-сайтларга киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Қайд этилишича, қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда муҳокама қилиниб, 60 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган. Фақатгина бир депутат қарши овоз берган. Ҳужжат ҳозирда президент Садир Жапаров имзосини кутиб турибди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани халқ таълими бўлими (ХТБ) маънавиятчи методисти тумандаги мактаблар директори ўринбосарларига масжидга чиққан ўқувчиларнинг расми ва у ўқиётган мактаб рақамини ташлаб беришини сўраган. Бундан ташқари, у мактаблардан ажратилган "масъуллар"нинг масжидга бориб, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига учрашишини, ўша ердаги фаолиятини "думалоқ видео" шаклида юборишини вазифа қилиб берган. Бунга ҳам методист юқоридагиларнинг ўзига тез-тез қўнғироқ қилиб, топшириқ ижросини сўраётганини сабаб қилиб келтирган. Олдинроқ ватандошларимиз ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида куч ишлатар тизим вакилларига қўшилиб, 50 га яқин ўқитувчилар ҳам масжидлар олдида ихтиёрий-мажбурий равишда постда тургани, улар Аллоҳнинг байтига келаётган ўқувчиларни расмга олиб, ортига қайтараётгани ҳақида ёзганди.