европа иттифоқи
-
Financial Times Европа Иттифоқи Мисрга 2027 йил охиригача 7,4 млрд доллар ажратишга тайёрлигини хабар қилди. Европалик сиёсатчилар Ғазодаги можаро Миср иқтисодиётини қийин аҳволга тушириши, Судандаги келишмовчиликлар эса Шимоий Африка мамлакатидан Ўрта денгиз орқали ЕИ давлатларига қочқинлар оқимини келтириб чиқаришдан хавотирда.
-
Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ давлатлари аҳолисининг учдан бир қисми сув танқислиги муаммосига дуч келмоқда. Келгусида ушбу муаммо сув ресурслари учун рақобатнинг кучайиши, трансчегаравий сув ресурслари бўйича давлатлар ичида ва ўртасидаги низоларга сабаб бўлиши мумкин, дейилади Politico қўлга киритган махфий ҳужжатда.
-
Европа Иттифоқи БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлигини (ЮНРВА) молиялаштириш давом этади ва келаси ҳафтада 50 миллион евро ажратилади. Исроилнинг ЮНРВА ходимлари 7 октябрь куни ҲАМАСга ёрдам берган ҳақидаги даъвоси бўйича ўрганиш ишлари якунига етди.
-
“Глобал жануб” билан муносабатлардаги муаммолар Ғарбнинг дунёдаги ҳукмронлиги даври ниҳоясига етганини кўрсатади, дея маълум қилди ЕИ бош дипломати Хосеп Боррел. Унинг фикрича, Ғарб, яъни АҚШ ва ЕИнинг Африка, Осиё ва Жанубий Америкадаги таъсири камайишидан Россия фойда кўради.
-
Европа Иттифоқи Украинага ўз бюджетидан 50 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам пакетини келишиб олди. Ушбу ёрдам пакети Украинага 2024-2027 йилларда тақдим этилади.
-
1 январь куни илк косоваликлар Европага визасиз йўл олди.
-
Озарбайжон Европа давлатларига газ сотишни бошлаганидан буён ўтган уч йил ичида жами 31 млрд куб метр газ етказиб берган.
-
ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг асосий рақиби, Австрия канцлери йўқлигида навбатдаги 12-пакет тафсилотларини келишиб олди.
- 01
- 02



















