ғазо
-
Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр.
-
2023 йилнинг октябр ойидан бери Ғазонинг сион-фашист кучлари томонидан ўққа тутилиши ва портлатилиши оқибатида камида 65 502 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. 167 367 нафар аҳоли яраланган.
-
Италия ва Испания давлатлари босқинчи исроилнинг Ғазодаги қамалини ёриб ўтиш мақсадида йўлга чиққан Халқаро "Матонат" флотилиясини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий кемаларини юборди.
-
Бу ҳафта ўз ишини бошлаган 82-Венеция кинофестивалида ҳам Ғазо мавзуси асосий ўринни эгаллади. Энг кутилган фильмлардан бири – “Оскар” мукофотига икки карра номзод Кавсар бинт Ҳания томонидан суратга олинган “Ҳинд Раджаб овози” фильми. Премьера 3 сентябрга мўлжалланган. Маълумот учун, 2024 йил 29 январь куни босқинчи исроил ҳарбийлари Ғазо секторида 6 ёшли қизча ва унга ёрдамга шошилаётган тиббиёт ходимларини ваҳшийларча ўлдиради. Унгача эса босқинчилар қизчанинг опаси ва қариндошларини унинг кўз ўнгида ўлдиришганди.
-
X (собиқ твиттер)да ўқидим (ким ёзганини эслай олмайман) "исроилликлар Ғазодаги даҳшатли қирғинбарот учун Холокост воқеалари елкасига юкланган немисларга қараганда кўпроқ жавобгар экан". Ушбу сўзлар муаллифи 5 та сабаб келтирган, лекин мен 3 тасини эслаб қолдим:
-
5 ойлик чақалоқ Гадир Брейка очликдан вафот этди. Босқинчи исроилнинг Ғазони қамал қилиши, озиқ-овқат ҳамда ҳаётий муҳим гуманитар ёрдам киришини чеклаши оқибатида бу каби ўлимларнинг сони ошиб бормоқда. Халқаро ҳамжамият эса Ғазода одам қолмаслигини кутаётгандек гўё.
-
Таҳлилчилар, тўсатдан Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазога ёрдам олиб киришга рухсат берилганини Мисрдаги воқеалар билан боғлашмоқда. Халқларнинг Сиси режимга қарши шиорлар айта бошлагани сионистларни чўчитиб юборган бўлиши мумкин. Зеро, Миср ичида норозилик ҳаракатларининг бошланиб кетиши АҚШ бошчилигидаги яҳудий давлатининг шериклари учун ҳам манфаатли эмас. "Бу – мусулмонларнинг вазиятни ўзгартириш ва қамални ёришга қодир эканининг энг катта исботидир", дейилади бу ҳақдаги изоҳларда.
-
Синай қабилалари кенгашининг Сисига мурожаатида айтилишича, Ғазо ҳар бир мусулмоннинг синовидир. Мусулмонлар фаластинлик биродарларини чегара билан тўсилган очлик ва вайронагарчиликлар ичида ташлаб қўйилишига йўл қўймаслиги керак.
-
Сионистлар томонидан диализ марказларининг вайрон қилиниши туфайли буйрак етишмовчилигига чалинган фаластинликларнинг 41 фоизи ҳалок бўлган. Фаластин расмийлари исроил армиясининг Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказлари ва инфратузилмаларини атайлаб нишонга олаётганини тез-тез таъкидлашмоқда.
-
Куни кеча Доҳада АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Бретт Уиткофф Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Иордания ва Миср ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Музокараларда Ғазо секторини тиклаш бўйича араб режасини амалга ошириш, уни бошқариш учун маъмурий қўмита тузиш ва тикланиш жараёнини тезлаштириш механизмлари муҳокама қилинди.





















