ғазоликлар
-
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ Ғазони "сотиб олиш ва эгалик қилиш" мажбуриятини олган. Ғазоликлар бошқа варианти йўқлиги сабабли ғазога қайтишмоқда, агар уларга бошқа жойдан бошпана берилса улар ғазога қайтмайди, деди шоумен.
-
Лондонда Фаластин тарафдорлари намойишида Рэйчел исмли аёл Исломни қабул қилганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Ғазо халқининг иймон-эътиқоди ва сабр-тоқати уни Исломни янада чуқурроқ ўрганишга ундаган ва бу унинг динга киришига сабаб бўлган.
-
Жинсий тажовуз, хўрлаш, қасддан очлик, мажбурий антисанитария, уйқусизлик, диний амалларга қарши тақиқ ва жазо чоралари, барча шахсий буюмларни мусодара қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш – собиқ маҳбуслар Исроил қамоқхоналаридаги шароитларни шундай тасвирлайди.
-
Исроил АҚШ ва қатор Европа мамлакатлари кўмагида 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода геноцид содир этмоқда. Одамлар бошпана сифатида фойдаланаётган тиббиёт ва таълим муассасаларига зарбалар берилмоқда, фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинмоқда. Исроилнинг қатлиомлари натижасида бир йил ичида 41 802 киши, жумладан 17 мингдан зиёд бола ва 11 378 аёл ҳалок бўлди. Исроил томонидан Ғазо секторида содир этилган 11 та қирғин.
-
Тhe Guardian нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”. Шу зайлда, минглаб одамлар ўзлари кашф этаётган ҳақиқатни англаб, Қуръоннинг ўзгартирувчи таъсирини ўз таналарида ҳис қилишмоқда. Бу кўпларни Исломни қабул қилишга, бошқаларни эса унга янги нуқтаи назар билан қарашга ундаяпти.
-
ЮНРВА Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга нисбатан қўлланаётган қийноқлар ҳақида маълум қилди. Ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ғазоликлар яланғоч ечинтирилиб, хўрланмоқда, турли хил қийноқларга солинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг ҳожатга чиқиши ҳам тақиқланмоқда.
-
Исроил фаластинликларни кўчага олиб чиқиш ва уларни осон нишонга айлантириш учун йиғлаётган аёллар ва гўдакларнинг овозлари ёзувларидан фойдаланмоқда. Овоз қаердан келаётганини аниқлаш ва ёрдам бериш учун чиққанларни отиб ўлдирмоқда. Шунингдек, тинч аҳолини қўрқитиш ва руҳий азоблаш мақсадида бошқа товушларни ҳам қўлламоқда.
-
Исроилнинг қамалдаги Ғазо секторида 6 ой давомида олиб борган ҳужумлари натижасида 33,7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 76,3 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.
-
Исроил армиясининг Ғазо сектори шимолида навбатда турган гуманитар ёрдам олиш учун кутаётган фаластинликларга бугунгача уюштирган зарбалари натижасида жами 560 киши ҳалок бўлди, 1523 киши тан жароҳати олди.
-
Ғазода самолётдан ташланган гуманитар ёрдам пакетлари парашютлари очилмагани сабабли бир озиқ-овқат кутаётган бир қанча фаластинлик ҳалок бўлди. Қурбонлар сонига аниқлик киритилгани йўқ.
- 01
- 02





















