ҳиндистон
-
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сўнгги ҳафталарда Дональд Трамп билан тўрт марта телефон орқали суҳбатлашишдан бош тортган. FAZ нашрининг ёзишича, Моди АҚШ президентининг Ҳиндистон иқтисодиётини "ўлик" деб атагани ва ҳинд маҳсулотларига қўшимча 25% бож жорий қилганидан норози.
-
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этганидан сўнг, Ҳиндистонда McDonald's, Coca-Cola, Amazon ва Apple каби Америка брендларини бойкот қилишга чақириқлар кўпайди. Ҳали мамлакатда ушбу компаниялар маҳсулотларининг савдоси тушмаган бўлса-да, норозилик акциялари, ижтимоий тармоқларда чақириқлар ва WhatsApp’да маҳаллий муқобил маҳсулотлар рўйхати тобора оммалашмоқда.
-
"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ажойиб ишлади. Яқинда харид қилган С-400 тизимимиз ўйин қоидаларини ўзгартирди. Бу юқори технологиялар қўлланилган уруш эди. 80-90 соатлик уруш давомида биз уларга жуда катта зарар етказдик. Шу боис ҳам, покистонликлар бизга музокара қилиш ҳақида хабар юборишди", деган ҳинд генерали.
-
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги мусулмонларни ноқонуний равишда Бангладешга ҳайдамоқда. Айрим ҳолларда, уй-жойини ташлаб кетишни истамаганларга қурол билан таҳдид қилинган. “The Guardian”нинг ёзишича, сургун қилинаётган мусулмонларни Бангладеш томони қабул қилмаяпти ва уларни ортига қайтармоқда.
-
Ҳиндистон Покистонга оқиб ўтадиган учта дарёнинг “ортиқча суви”ни ўзининг Панжоб, Харяна ва Ражастхан штатларига йўналтирмоқчи. Бунинг учун 113 километр узунликдаги канал қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ энди Покистон “бир томчи сувга зор бўлишини” таъкидлаган.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Маълумот учун, Ҳиндистонда ҳалокатга учраган Аir India авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса бугун, 12 июнь куни Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида содир бўлган.
-
Олдинроқ, Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида мамлакатдаги 487 та аэропортдан 32 тасини ёпган эди. Мамлакатлар ўртасидаги келишувдан сўнг, ушбу аэропортларнинг барчаси ўз фаолиятини қайта бошлаган.
-
The New York Times нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ билан яқинлашгани сабабли, 2010 йилдан буён Россия қуролларини сотиб олишни 50 фоиздан кўпроққа қисқартирган ва америка, француз ҳамда исроил тизимларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Покистон эса Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирди – мамлакат ҳарбий техникасининг қарийб 80 фоизи Хитойдан келтирилади: J-10C қирувчи самолётлари ва узоқ масофага учувчи ракеталари шулар жумласидандир. Ҳозирда мамлакат Хитой тизимларини сотиб олишни икки бараварга кўпайтирмоқда.
-
Покистон мудофаа вазири Ҳавожа Асиф агар Нью-Деҳли "Синдур" ҳарбий операциясини тўхтатса Исломобод Ҳиндистон билан можарони кучайтирмаслигини айтиб ўтган. Шунингдек, вазир Ҳиндистон чекинадиган бўлса, Покистон жавоб чоралари кўрмаслигини, акс ҳолда, мамлакат ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини қўшимча қилган.
-
Кеча, 6 май куни Ҳиндистон Покистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги бир нечта нуқталарга ракета зарбаларини берди. Таҳлилчиларга кўра, бу воқеа ядро қуролига эга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашганини ва уларнинг тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришганини кўрсатади. Ҳиндистон ва Покистоннинг асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Жамму ва Кашмирдан ташқари ҳам бошқа конфликт нуқталари бор: чунки асрлар давомида ҳиндлар ва покистонликлар ўртасидаги қоришганлик даражаси юқори эмас. Бу эса ўзаро зиддиятни янада оловлантирмоқда. Ўтган асрда ядровий тўқнашув АҚШ ва СССР ўртасида моделлаштирилган бўлса, ҳозирда бундай тўқнашув бўлиши мумкин бўлган давлатлар деб Ҳиндистон ва Покистон деб кўрилади.





















