иқлим ўзгариши
-
Ўтган йили одамлар одатдагидан 50 кун кўпроқ вақт давомида соғлиқ учун хавфли экстремал ҳароратга дучор бўлишди ва кучли қурғоқчилик дунё қуруқлик майдонининг 48 фоизига таъсир кўрсатди. 65 ёшдан ошган одамлар орасида иссиқлик билан боғлиқ ўлимлар 1990-йиллардаги даражага нисбатан ўтган йили рекорд даражада 167 фоизга ошди.
-
Озарбайжон пойтахти Бокуда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP29) иштирокчиларининг 29-конференцияси доирасида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистон раҳбарларининг рафиқалари учрашди. Улар иқлим ўзгаришларининг айниқса ёшлар ва болалар саломатлигига салбий таъсирига эътибор қаратишди.
-
ЖССИ ҳисоботига кўра, иқлим ўзгаришининг соғлиқ учун таҳдидларини кўрсатиб борувчи 15 кўрсаткичдан 10 таси янги рекордларни қайд этди. Ўтган йили одамлар соғлиғи учун хавфли экстремал ҳарорат одатдагидан 50 кун кўпроқ вақт давомида кузатилди, кучли қурғоқчилик эса глобал қуруқликларнинг 48 фоизига таъсир кўрсатди.
-
Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ёз ойларини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.
-
Жаҳон Метеорология Ташкилоти маълумотларига кўра, атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари бошқа қитъаларга қараганда анча паст бўлишига қарамай, Африкада ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан тезроқ кўтарилмоқда. Ҳозирги вақтда Африка давлатлари жазирама тўлқинлари, кучли ёмғирлар, сув тошқинлари, циклонлар ва узоқ давом этган қурғоқчиликлар туфайли ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 2-5 фоизини йўқотмоқда.
-
АҚШ Океан ва Атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) ҳисоботига кўра, июль ойи рекорд даражада иссиқ бўлди. Шунингдек, Ер юзида кетма-кет 14 ойдирки ҳарорат кўтарилиши қайд этилмоқда.
-
Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров Тинч океанидаги Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун муаммога айланишини маълум қилди. Жапаров сув ресурслари ва яшил энергия Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий бўғини бўлиши лозимлигини таъкидлади.
-
Океанлар сатҳида кунлик ўртача ҳарорат рекорд даражада кўтарилди. Авваллари 20 йилда кузатилган ҳарорат кўтарилиши 2023 йилнинг ўзида қайд этилди. Денгиз сувининг илиши сув остидаги экотизимининг ўзгаришига, кучли тропик бўронларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
-
Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ давлатлари аҳолисининг учдан бир қисми сув танқислиги муаммосига дуч келмоқда. Келгусида ушбу муаммо сув ресурслари учун рақобатнинг кучайиши, трансчегаравий сув ресурслари бўйича давлатлар ичида ва ўртасидаги низоларга сабаб бўлиши мумкин, дейилади Politico қўлга киритган махфий ҳужжатда.
-
2024 йилнинг февраль ойи бутун дунёда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ февраль бўлди. Ушбу ойда ҳавонинг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 13,54 даражани ташкил қилди, бу 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,81 даражага ва аввалроқ энг юқори деб ҳисобланган 2016 йил февраль ойидаги ўртача ҳароратдан 0,12 даражага юқори.
- 01
- 02





















