ирландия
-
Фаластин Гилан Ваҳба Абдалмажидни Ирландиядаги биринчи элчиси этиб тайинлади. Илгари у Фаластиннинг Ирландиядаги миссиясига раҳбарлик қилган.
-
Шимолий Ирландия полицияси Доун графлигидаги масжидга ҳужум қилган исломофоб жангари шахсни аниқлаб, ҳибсга олди. У асосан бангладешликлар борадиган масжид биносига молотов коктейлини улоқтирган, бироқ мўъжизавий тарзда ёнғин чиқмаган.
-
Норвегия ортидан дарҳол Ирландия ҳам Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилди. Улар ортидан Испания бормоқда – бу ҳақдаги қарори 28 майдан кучга киради. Словения эса ўз қарорини 13 июнь куни эълон қилиши кутилмоқда. Бельгия ва Франция ҳам бу қадамни ташламоқчи.
-
Ирландия бош вазири Лео Варадкар АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувда ирландияликларнинг фаластинликлар билан ўхшаш жиҳатлари ҳақида гапирди. “Уларнинг кўзларида ўз ўтмишимизни кўрамиз: мажбурий кўчирилиш, мол-мулкдан маҳрум этилиш, шубҳа остига олинган ва рад этилган миллий ўзига хослик, камситилиш ва ҳозир очарчилик ҳикоясини”, - деди у.
-
Ирландия бош вазири Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги воқеалар бўйича қатъий ва ягона позицияни эгаллай олмагани учун ўзига бўлган ишончни йўқотганини таъкидлади.
- 01
















