исломофобия
-
7 октябрдаги муваффақиятсизликдан сўнг "Исроил" ҳарбий разведкаси раҳбарияти ходимлар учун мажбурий исломшунослик ва араб тилини ўқитишни жорий этишга қарор қилди. Келгуси ўқув йилидан бошлаб барча сионист жосуслари Ислом динидан сабоқ олади, ярми араб тилини ҳам ўрганади.
-
Исломофобиянинг келиб чиқиши – ёлғон тарғибот, ғарб жамиятида Ислом асослари ҳақидаги етарли билимнинг йўқлиги ҳамда терроризмни нотўғри талқин қилишга боғлиқ, дейди Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Аҳмад Абу ал-Ғайт.
-
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги мусулмонларни ноқонуний равишда Бангладешга ҳайдамоқда. Айрим ҳолларда, уй-жойини ташлаб кетишни истамаганларга қурол билан таҳдид қилинган. “The Guardian”нинг ёзишича, сургун қилинаётган мусулмонларни Бангладеш томони қабул қилмаяпти ва уларни ортига қайтармоқда.
-
АҚШнинг Техас штати Остин шаҳридаги Нуэсес масжиди, Исломий Аҳли Байт уюшмаси (IABA) ва Остин Дин ишлари марказига тегишли баннерлар ва кириш эшиклари атрофига Довуд юлдузи каби рамзлар чизиб кетилди.
-
АҚШ президенти Доналд Трампнинг қайта сайланиши дунёда исломофобиянинг кучайишига сабаб бўлган биргина ҳодиса эмас, балки ислом душманлари томонидан шу пайтгача амалга оширилган ишларнинг натижасидир. Ўнлаб йиллар давомида жамоатчиликка таъсир кўрсатган маълум шахслар, сиёсатчилар, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари исломофобиянинг тарқалиши ва чуқур илдиз отишига ҳисса қўшди. Лидс университети академиги Салмон Саййиднинг мақоласида шу ҳақда сўз боради
-
Австралияда исломофобияга асосланган жиноятлар сони 2023 йил январдан то 2024 йил декабргача бўлган даврда икки баравардан кўпроққа ошган. Босқинчи исроилнинг Фаластиндаги геноциди бошланиши билан исломофобик ҳодисалар атиги уч ҳафта ичида 1300 фоизга кўпайган.
-
Франция сенати спорт тадбирлари вақтида ҳижоб кийишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. "Ушбу қонун лойиҳаси сиёсий мақсадларни кўзлаб ишлаб чиқилган: бу орқали дунёвийликни ҳимоя қилиш баҳонасида Исломга қарши курашилади", деган бу ҳақда социалист Селви Роберт.
-
Ўзбекистонда ёки дунёнинг қайсидир бир қисмида мусулмонлар бирор хато иш қилса, айрим ўзбек нашрлари танга топган телбадек олди-орқасини суриштирмасдан жар солишга тушишади. Гўёки "ана, мусулмонлар шундай, буларга қўйиб берсангиз, Ўзбекистонни ҳам шу кўйга солишади", деган маънода хабарнинг асл манбалари, тафсилотларини ўрганмай туриб хабар тарқатишга киришишади. Бу нафақат журналистик этикага зид, балки ёлғон тарқатиш, жамиятда қарама-қаршилик, бўлиниш, тарафкашликни ҳам келтириб чиқаради. Ёлғондан сув ичаётган бу нашрлар ёхуд бизни қандай қилиб алдашяпти?
-
Голландиялик яҳудий журналист Ева Принс Нидерландия Европада мусулмонларга қарши кайфият (исломофобия) энг кўп тарқалган давлатлардан бири экани, улар яҳудийларга қараганад кўпроқ камситилишини маълум қилди. У яқинда Амстердамда содир бўлган воқеаларни яҳудийлар бошлагани, бироқ ҳукумат ҳодисани "антисемитизм" сифатида баҳолаганини таъкидлади.
-
Совет Иттифоқида Исломга қарши кўп қиррали уруш олиб борилган. Бу уруш ҳам мафкуравий, ҳам репрессив чораларни ўз ичига олган. Шунга қарамай, худосизлар ғолиб бўлишмади. Аллоҳ Таоло айтганидек: "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир". ("Тавба" сураси 32-оят)





















