италия
-
Журналист ва сиёсий таҳлилчи Шарминэ Нарвани ўзининг "X" тармоғидаги саҳифасида мусулмонларнинг икки муқаддас маскани муҳофизи саналган Саудия Арабистони исроилга қурол етказиб бераётганини танқид қилди. Олдинроқ, Италия матбуотида ҳам Генуя портидаги ишчилар Саудиянинг “Bahri Yanbu” кемасига қурол ортилишига қаршилик қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
-
Туркиянинг учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарувчи Baykar компанияси ва Италиянинг мудофаа гиганти Leonardo қўшма корхона ташкил этишадиган бўлди. Шартнома Римда Leonardo бош директори Роберто Чинголани ҳамда Baykar раиси Селчук Байрактар томонидан имзоланган. Мақсад – ушбу соҳадаги илғор турк ишланмаларини Италиянинг юқори технологик стандартлари билан бирлаштириш экани айтилмоқда.
-
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
-
Италияда ўта ўнгчи «Лига» партияси жамоат жойларида юзни беркитувчи либос қисми – ниқобни тақиқлаш таклифини илгари сурди. Ушбу тақиқ бузилган тақдирда 30 минг еврогача жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси жорий этиш таклиф этилмоқда.
-
Ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган «С5+1» форматидаги “Марказий Осиё – Италия” йиғилишида сув, атроф-муҳит ресурслари ва олий таълим соҳаларида стратегик шериклик ўрнатиш, иқтисодий ва саноат ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
-
Италиянинг Монфалконе шаҳри мусулмонлари диний жамоатнинг жамоавий ибодат қилишига тўсқинлик қилаётган исломофоб маъмуриятга қарши курашни давом эттирмоқда. Ўта ўнг партия мэрининг буйруғи билан ноябрь ойидан бери шаҳар мусулмонларига икки исломий марказда намоз ўқиш тақиқланган.
-
Италия ташқи ишлар вазири Исроил мергани Ғазодаги черковда икки аёлни отиб ўлдирганини танқид қилди.
- 01


















