ҳижоб тақиқи
- 01
Қорачой-Черкасияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари мактаб маъмуриятларидан ҳижоб кийган ўқувчи қизларнинг рўйхатини тузишни талаб қилмоқда. Бу талаб ҳатто биринчи синф ўқувчиларига ҳам тегишли экани айтилмоқда.
Россиянинг Владимир вилоятида мактабларда ниқоб ва ҳижобга тақиқ қўйилгани Z-патриотлар ва Шимолий Кавказ республикалари сиёсатчилари ўртасидаги зиддиятларга сабаб бўлди. Россия Давлат Думаси депутати, доғистонлик Бийсултон Ҳамзаев Владимир вилоятидаги амалдорларни “аҳмоқлар” деб атаган. Чеченистондан унинг ҳамкасби Адам Делимханов Владимир вилояти маҳаллий амалдорлари билан “музокаралар” ўтказилаётганини маълум қилган. Ушбу баёнотлар Z-патриотларини ғазаблантирган.