лгбт
-
Қозоғистон Мажлиси депутати (қуйи палата) Одил Жанбиршин мамлакатда ЛГБТни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. “Биз фақатгина тақиқ билан чекланмаслигимиз керак. Агар ушбу тақиқ бузилса ва ЛГБТ ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа билвосита усуллар билан тарғиб қилинса, менимча, фақат маъмурий эмас, жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши керак”, деган депутат. “Стратегия” ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Қозоғистон фуқароларининг 80 фоизи ЛГБТга нисбатан қонуний чекловлар жорий этилишини қўллаб-қувватламоқда.
-
Оқ уй Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан маблағлар қаерга ва қандай мақсадларда сарфлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Айтилишича, Ирландияда ЛГБТ тарғиботига қаратилган мусиқий фильмга 70 000 доллар хайрия қилинган.
-
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. У АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ЛГБТни тақиқлаш ҳақидаги ваъдаларига ишора қилиб, «хасталикнинг ўчоғидаги ўзгариш жуда яхши» эканини таъкидлади.
-
Қозоғистонда яширин ва ошкора ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича петиция (халқ мурожаати) зарур бўлган 50 минг овозни тўплаб, ҳукумат томонидан расман кўриб чиқишга қабул қилинди. Мурожаат Қозоғистон ота-оналар иттифоқи раҳбари Багила Балтабаева томонидан илгари сурилди.
-
Франциянинг «Нант» футбол клуби ҳужумчиси Мустафо Муҳаммад ЛГБТ ҳаракати тимсолларини тақишдан бош тортгани учун «Монако»га қарши ўйиндан четлатилди. Дисквалификация натижаси узоқ куттирмади - «Нант» «Монако»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
-
Ироқ парламенти 1988 йилда қабул қилинган фоҳишаликка қарши қонунга ўзгартиришлар киритувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, бир жинсли муносабатлар 15 йилгача, ЛГБТ фаолиятини тарғиб қилиш 7 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлади. Янги қонунда жинсини ўзгартирганлар ва бундай жарроҳлик амалиётини қилган шифокорлар учун ҳам жазо чоралари белгиланди.
- 01

















