meta
-
Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp Threads тармоқларини ўз ичига олган Meta компанияси ўз ваколатхонасини очиши мумкин.
-
Amazon, Google ва Мета – замонавий дунёнинг уч гиганти, уч қотил компания. Ушбу корпорациялар ўзининг сунъий интеллект воситалари орқали босқинчи исроилга камхаражат қатлиом машинасини тақдим этмоқда. Кинолардаги даҳшат ҳақиқатга айланиб улгурди: сунъий интеллект нафақат технологик инқилоб, балки мусулмонларни ўлдириш учун ишлатиладиган қуролга айланди.
-
Meta Platforms Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг Facebook ва Instagram аккаунтларидан ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилгани билан боғлиқ контентни ўчириб ташлагани учун узр сўради. Ҳаниянинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган постлар ўчирилганидан сўнг, Малайзия Meta билан боғланиб, тушунтириш талаб қилди.
-
Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси ҳисобланган Meta компанияси «сионист» сўзи ва унинг ҳосилаларини ўз ичига олган постларга нисбатан сиёсатига ўзгартириш киритилишини эълон қилди ва «яҳудийлар» ўрнига «сионизм» сўзи ишлатилган постлар ўчириб ташланиши ҳақида огоҳлантирди. Meta ушбу чекловлар ўзининг яқиндаги "ҳимояланган миллий, ирқий ёки диний хусусиятлар асосларига ҳужумларни тақиқлаш” сиёсатига ҳамоҳанг эканини маълум қилди.
-
Meta компанияси Instagram ижтимоий тармоғига “сиёсий контент” созламасини киритди. Ўзгариш "ҳукуматлар, сайловлар ёки одамларнинг катта гуруҳига ва/ёки бутун жамиятга таъсир қиладиган ижтимоий муаммоларга ишора қилиши мумкин бўлган" хабарларга таъсир қилади. Сиёсий фаоллар, жумладан Фаластин тарафдорлари платформани цензурада айбламоқда.
- 01
















