москва
-
Татаристонда ишчи кучига эҳтиёж сезаётган корхоналар сони 71 тага етди, бу 2023 йилга нисбатан 36 тага кўп дегани. Кремль республиканинг ресурслари ва одамларини тортиб олаётган бир пайтда, Татаристон ижтимоий таназзулга юз тутяпти.
-
Олдинроқ, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини текшириш бўйича тадбирлар давомида Россия гвардияси томонидан мигрантларга нисбатан куч ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Миграция агентлиги Москвадаги рейдлар чоғида муҳожирларга, жумладан, ватандошларимизга нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан "афсус ва таассуфда" эканини маълум қилди.
-
Россия махсус хизматлари Асад ва унинг оиласини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тахминларга кўра, хавф Марказий Осиё давлатларидан ўлган ватандошлари учун қасос олмоқчи бўлган одамлардан келиб чиқиши мумкин. Рус матбуоти Асад оиласининг Москвадаги ҳаётини “тақиқланган мавзу” деб ҳисоблаб, ёритмаяпти.
-
Фрязино (Москвадан 20 км узоқликда жойлашган шаҳар) даги мусулмонлар намозхонасида портлаш содир этилди. Портлаш учун жавобгарликни рус неонацистлари ташкилоти – "Маньяклар" (МКУ) гуруҳи ўз зиммасига олди.
-
Муҳожирларнинг Москвани тарк этиши туфайли Россия пойтахтидаги масжидларда маҳаллий аҳолининг улуши ортиб бормоқда. Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, бир неча йил ичида пойтахтда 30 га яқин ибодат марказлари очилган. Миграция сиёсатининг қаттиқлашишига қарамай, намозхоналарга ташриф буюрувчиларнинг умумий сони сезиларли даражада ўзгармаган.
-
Москва мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ҳайити намози онлайн ўқилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, одатдагидек масжидларда адо этилишини маълум қилди. Москва ҳукумати бу йилги Рамазон ҳайити тадбирларида 400 минг кишининг иштирок этишини кутмоқда.
-
Москва ҳукумати мусулмонларга Рамазон ҳайитини уйда ўқишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, намозхонлар "тегишли ташкилотлар орқали" шаҳарда жорий этилган чекловлар тўғрисида хабардор қилинаётгани ҳамда бу борада Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
- 01


















