мубашшир аҳмад
-
Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни уни фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаганлар ва ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканларини билдирганлар.
-
Туркияда “MazlumDer” – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ фаоллари ва жамоат фаоллари иштирок этди. Анжуманда асосий эътибор Туркияда кенг муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлаётган Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад)нинг депортациясига қаратилди. Хусусан, “MazlumDer” ташкилоти вакили ушбу депортация жараёни суд қарори ва қонун талабларига зид ҳолда амалга оширилганини маълум қилди. У Туркия Иммиграция бошқармаси фаолияти борасида жиддий назорат текширув ўтказиш лозимлигини таъкидлади.
-
Мубашшир Аҳмаднинг ҳибсга олиниши масаласида Туркия Миграция бошқармаси (Göç idaresi)га раддия Туркиялик адвокат Иброҳим Эргин Х ижтимоий тармоғида Туркия Миграция бошқармаси (Göç idaresi)нинг устоз Мубашшир Аҳмаднинг Истанбулда қўлга олиниши ва Ўзбекистон ҳукуматига топширилиши юзасидан жамоатчилик эътирозлари бўйича баёнотига раддия берди. Ушбу раддияни тўлиқ ҳолда ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этамиз.
-
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортация қилингани ва қамоққа олинганини тасдиқлади.
-
Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди. "Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.
-
Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишгани, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнега жўнатилгани билдирилмоқда. «Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида. Унга кўра, хавфсиз жой истаб, бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний ва ҳам виждоний жиҳатдан жоиз эмас.
-
Олдинроқ ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов техник хато сабабли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг оғир жиноятларда айбланаётгани ҳақида нотўғри ахборотлар тарқатилганини тан олган эди. Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган "Verum law firm" адвокатлик фирмаси ватандошларни ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан йўлга қўйилган техник хатолик юзасидан фикр билдиришда ҳиссиётларга берилмасликка чақирди.
-
Ислом душманлари ва атеистларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида бирваракайига, худди кимдир топшириқ берганидек, «Мубашшир Аҳмадга нисбатан қидирув эълон қилингани» ҳақидаги постлар жойланди. Ушбу хабарларда Мубашшир Аҳмаднинг қўпоровчилик, террорчилик, диний экстремизм ва фирибгарлик каби жиноятларни содир этгани қайд этилган. «Дилнур Камилов», «Муҳаббат Назар», «Дайди ўқ», «Муфаса», «Ҳақиқат қиличи», «Тафаккур қилинг», «Асанов», «Абу Муслим» ва бошқалар Мубашшир Аҳмадни обрўсизлантиришга қаратилган ушбу хабарларни бирин-кетин овоза қила бошлашди. Баъзи ёлғончилар Мубашшир Аҳмадга туҳмат қилгани етмаганидай, бошқаларни қўрқитиб, «ушбу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг ҳам алоҳида руйхати шакллантирилаётгани»ни қўшимча қилди.
-
Устоз ҳақида бу каби асоссиз хабарлар тарқатилишига сабаб бўлган ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг айтишича, Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 244-2-моддада назарда тутилган жиноятда гумонланмаётгани, ахборот тарқатишда техник хатоликка йўл қўйилган.
-
“VERUM LAW FIRM” адвокатлик фирмаси “Azon” лойиҳалари ва “Azon Global”ахборт-таҳлилий портали асосчиси, Туркиядаги Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи Васийлар кенгаши раиси Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) ҳақида ижтимоий тармоқлардаги ўта оғир жиноятларда айбланиб, қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.





















