муҳожирлар
-
АҚШ президенти Дональд Трамп Кубадаги Гуантанамо ҳарбий-денгиз базасини мамлакатда ноқонуний бўлиб турган «алоҳида муҳим хорижлик жиноятчилар»ни сақлаш учун кенгайтириш ҳақида фармон имзолади. Унинг айтишича, бу марказ 30 минг нафаргача муҳожирни қабул қила олади.
-
Россияда муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш чоралари доирасида полиция ходимларига депортация режими остидаги хорижликлар яшайдиган уйлар ва бошқа биноларга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилади. Янги тартиб 5 мартдан кучга киради.
-
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатдаги тартибсиз муҳожирларни оммавий депортация қилиш учун миллий фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва бунда ҳарбийлардан фойдаланилишини тасдиқлади.
-
Саудия Арабистонида ноқонуний муҳожирларга қарши рейдлар бўлиб ўтди. 1569 киши Саудия Арабистони чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани, улардан 24 фоизи Яман, 73 фоизи Эфиопия ва 3 фоизи бошқа давлатлар фуқаролари экани маълум қилинди.
-
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил этиш фаолиятини ўта оғир жиноятлар даражасига кўтариш ҳамда ушбу қилмишлар учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, россиялик билан турмуш қурган чет элликлар учун яшаш гувоҳномасини олиш муддати 3 йилга узайтирилди.
-
2024 йилнинг биринчи олти ойида Россия судлари 85,8 минг муҳожирни чиқариб юборишга қарор қилди, бу 2022 йилдаги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди. Судлар томонидан муҳожирларга солинадиган жарималар миқдори ҳам ортиб бормоқда. 2024 йилнинг биринчи олти ойида хорижликлар 590 миллион рубль (6,1 млн доллардан зиёдроқ) миқдорида жаримага тортилган. Бу бутун 2023 йил билан деярли тенг.
-
Охирги уч йил ичида Литвага келаётган марказий осиёлик муҳожирлар сони 14 баробар ошди. Литва Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дарюс Яунишкис ҳозирча жиддий хавотирлар учун асослар йўқлиги, бироқ Ғарбга қарши кайфият кучаётганини таъкидлади.
-
Тожикистон инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Умид Бобозода россиялик ҳамкасби Татьяна Москальковага Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани юзасидан хавотир билдирилган талабнома юборди. У Россияда муҳожирларга қарши рейдларда мамлакати фуқароларига нисбатан қўполлик, калтаклаш, ҳақорат каби тақиқланган усуллар қўлланилаётганига норозилик билдирди.
-
Испаниянинг Африкадаги қисми – Сеута анклавига минглаб муҳожирлар ноқонуний кириш учун тартибсизлик уюштирди. Марокаш полицияси уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, 150 дан ортиқ киши ноқонуний миграцияга чақириқлари учун қўлга олинди.
-
Швеция ҳукумати мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган муҳожирларга 34 минг долларгача миқдорда пул тўлашни режалаштирмоқда. Бошқа Европа давлатлари ҳам муҳожирларнинг ватанга қайтиши учун грантлар таклиф қилмоқда. Жумладан, Дания киши бошига 15 минг доллардан кўпроқ тўлайди, Норвегияда тахминан 1400 доллар, Францияда 2800 доллар ва Германияда 2000 доллар.





















