мухлиса маҳмуд
- 01
Психологларнинг таъкидлашича, тил ўрганиш фақат луғавий эмас, балки ҳиссий тафаккурга ҳам таъсир қилади. Инсон янги тилда фикрлай бошлаганида, ушбу тилга хос ҳис-туйғулар ва реакциялар ҳам онгида акс этади. Шу сабабли ўз тилида фикрламайдиган ёшлар ўз халқи руҳий меросидан узилади. Мухлиса Маҳмуд мақоласидан.
Дунё тез ўзгармоқда. Телевизион кўрсатувлар, фильмлар, сериаллар, ижтимоий тармоқлар, ҳатто рекламалар ҳам инсон онгига бевосита таъсир қилмоқда. Аммо бу таъсирнинг бир хавфли томони бор — бу “десенситизация”, яъни инсон бирор ёмонликка, бузуқликка, ноқулай ҳолатларга кўп бор дуч келганида унга нисбатан сезгирлигини йўқота бошлайди. Бу жараён “ахлоқий десенситизация” деб аталади.