Покистоннинг Балужистон вилоятида бир гуруҳ сапёрлар жангарилар ҳужумига учради. Натижада икки ҳарбий ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди. Йил бошидан буён мамлакатнинг иккита вилоятида 200 дан зиёр қўпорувчилик ҳаракати содир этилиб, 281 нафар тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлди. 48 та аксилтеррор амалиёти давомида эса 151 нафар жангари зарарсизлантирилди.
Покистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудида “Ҳофиз Гул Баҳодур” гуруҳи жангариларига қарши аксилтеррор амалиётларини ўтказди. "Толибон" вакили рейдларда камида саккиз киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
Покистондаги миллий сайловларда қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг Покистон Адолат учун Ҳаракати 98 та ўрин билан етакчилик қилмоқда. 8 февралда бўлиб ўтган умуммиллий сайловлар натижаларини ҳисоблаш давом этмоқда.
8 февраль куни Покистон қонун чиқарувчи органи – Миллий Ассамблея ва вилоят кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар чоғида мамлакат бўйлаб 51 та террор ҳужуми уюштирилди. Ҳодисаларда 12 киши, жумладан, 2 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 39 нафар ҳуқуқ‑тартибот органи ходими жароҳатланди.
Покистоннинг Балужистон вилоятида 8 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловлари арафасида номзодлар кабинетлари олдида терактлар уюштирилди. Энг камида 28 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳатланди.
Январь ойида Покистоннинг Панжоб провинциясида 19,5 мингдан ортиқ пневмония ҳолати аниқланиб, 311 бола касаллик туфайли вафот этди. Ҳукумат бунга ҳаво ифлосланиши, чанг ва совуқ об‑ҳаво сабаб бўлаётганини маълум қилди.
Покистон суди сешанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Собиқ бош вазирга қарши яна юзга яқин суд ишлари давом этмоқда. Унга қўйилган айбловлар орасида коррупция, терроризм ва ҳатто куфрни ҳам ўз ичига олади. Хон билан бирга собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам 10 йилга қамалган.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн душанба куни Исломободда Покистон ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилоний билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида ҳеч қандай чегара даъволари йўқлигини ҳамда терроризмга қарши биргаликда курашиш режасини маълум қилди.
Покистон ва Эрон бир-бирларининг ҳудудларидаги “террористлар объектлари”га ҳаво ҳужумларини уюштирганидан сўнг вазиятни юмшатиш ва ярашиб олишга қарор қилди. Ҳар икки томондан 11 тинч аҳоли вакили, жумладан, 3 аёл ва 6 бола ҳалок бўлгани билдирилди...
Бугун эрталаб Покистон Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятидаги террорчилар масканларига юқори даражада мувофиқлаштирилган ва аниқ мақсадли бир қатор ҳарбий зарбалар берди. Бу ҳақда Покистон ТИВ маълум қилди. Эрон расмийлари, ўз навбатида, Покистоннинг Эрон ҳудудига ракета ҳужуми натижасида уч аёл ва тўрт бола ҳалок бўлганини билдирди.