қамоқ
-
Сурхондарё вилоятида Telegram’даги “история”сига ИШИДнинг қора байроғи кўринган видеони жойлаган 18 ёшли йигит 3 йилга қамалди. Йигит ушбу видеони қўшиғининг оҳанги ёққани учун тарқатганини айтган. У араб тилини билмаслигини, диний таълимга эга эмаслигини ва бундай видеоларнинг жиноий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан бехабар бўлганини таъкидлаган.
-
Тошкент вилояти Товоқсой қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Мустафо Турсунбоевни айни дамда бузилаётган бинонинг девор қисми қулаб, босиб қолган. Айтилишича, маҳкум зудлик билан шифохонага жойлаштирилган, бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай маҳкум шифохонада вафот этган.
-
Олмалиқдаги 14-сонли колониядан 15 февраль куни 21 яшар маҳкум – Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. Маҳкумнинг онаси айтишича, у ўғли билан шу йил январ ойида узоқ муддатли учрашувда бўлганда кўришган. Аёлнинг билдиришича, ўғли халқаро спорт турнирлари ғолиби бўлиб, болалигидан спорт билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган.
-
Ўзбекистонда маҳкумларга жазо муддатини қисқартириш учун янги имконият яратилмоқда. Янги қонун лойиҳасига кўра, 1 та китоб ўқиб, унга оид имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради.
- 01















