қатар
-
Қатарда АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси — Ал-Удейд жойлашган. Ана шу стратегик объект жойлашган ҳудудда йирик хорижий махсус операция ўтказилгани АҚШнинг иттифоқчи давлат хавфсизлигини таъминлашдаги ожизлигини кўрсатади. Форс кўрфази давлатлари — Саудия Арабистони ва БАА учун ҳам бу аниқ сигнал: Америка хавфсизлик тизимлари ва ўзаро ёрдам шартномалари яқин иттифоқчилари қаршисида ишламайди.
-
Куни кеча террорчи исроил Қатар пойтахтидаги турар жой ҳудудига ҳужум қилган ва бу орқали ҲАМАС раҳбариятини нишонга олганини маълум қилганди. "Ал-Жазира"нинг хабар беришича, Қатар ушбу зарбалар учун яҳудий давлатига жавоб қайтаришга тайёрланмоқда.
-
Қатарнинг ўнлаб аҳолиси ва меҳмонлари Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган концерт ва мушакбозликдан сўнг юз берган тиқилинчда жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
-
Қатар ҳукумати расмий ёзишмалар ва хатларда "ёши каттлар" ("кибар-ус син") атамаси ўрнига "қадри буюклар" ("кибар-ул қодр") атамасини қўллашга қарор қилди, дея хабар бермоқда "Ал-Жазира". Янги атама катталарнинг фақат ёшини эмас, балки уларнинг ҳаётдаги тажриба ва билимларини ҳам юксак қадрлашга асосланади.
-
Qatar Airways авиакомпанияси 2 июндан Доха – Тошкент йўналишида доимий парвозларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Келгусида парвозлар частотасини ошириш ҳамда Самарқанд ва Бухорога ҳам рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
-
АҚШ Қатарга агар гуруҳ Исроил билан сулҳ битимини рад этишда давом этса, ҲАМАС етакчиларини чиқариб юбориши кераклигини айтди. Амирлик расмийлари ҲАМАСнинг сиёсий раҳбариятини огоҳлантириб, кетишга мажбур бўлган тақдирда захира режасини ишлаб чиқишни маслаҳат беришган.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний, шунингдек, Саудия Арабистони ТИВ раҳбари шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Саудни қабул қилди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш билан бир қаторда Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
-
Қозоғистон Қатар бозорига ҳалол ва органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, икки давлат ўртасида 17,6 млрд долларлик йирик ва стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳалар амалга оширилиши маълум қилинди.
-
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ҲАМАС ўртасида имзоланган келишув доирасида Ғазо секторига дори-дармон ва гуманитар ёрдам етказиб бериш бошланганини эълон қилди. ҲАМАС аввалроқ исроиллик маҳбусларга дори-дармон ва гуманитар ёрдам фақатгина Ғазодаги бошқа мусулмонлар учун ҳам киритилганда рухсат берилишини маълум қилган эди.
-
оссад раҳбари ва Қатар бош вазири Европада Ғазодаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Ҳамас билан музокараларни қайта бошлаш муҳокама қилди.
- 01





















