Қирғизистонда энди фуқаролар мурожаатини кеч ҳал қилган амалдорлар жарима тўлайди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, қўшни мамлакатда амалдорларнинг жазоларини монетизация қилиш режалаштирилмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров даъватчилик фаолиятини чекловчи қонунни қабул қилди. Ҳужжатга кўра, уйма-уй юриб динга тарғиб қилиш тақиқланди. Жапаров динга қарши эмаслигини таъкидлаб, исломга даъват ҳеч кимга ноқулайлик туғдирмайдиган ҳолатда, масалан, тўй-ҳашам, жаноза, бозор ва бошқа гавжум жойларда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 2025–2026 йилларда мамлакатда коррупция тўлиқ йўқотилиши, бунинг учун қаттиқ қонунлар қабул қилинишини билдирди. Шунингдек, у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини уйдирма ишлар ва айбсиз инсонларни тақиб қилишдан огоҳлантирди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) милиционерларни обрўсизлантириш мақсадида видеога олишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. Лойиҳада милиция ходимларининг хизмат фаолиятини суратга олиш ва бу материалларни тарқатган шахсларга нисбатан жарима ёки ҳибсга олиш жазосини қўллаш таклиф этилган эди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бишкекда очилган янги биносида ходимлар учун намозхона ташкил этилди. Бўлимга ташриф буюрган МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев хавфсизлик ходимларини мамлакат келажаги учун ишлаш, қонунларни бузмасликка чақирди.
Бир қатор давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Украина Ғарб тақдим этган ракеталардан Россия ҳудудига зарбалар беришни бошлади. Россия бунга жавоб беришга тайёрланмоқда.
Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштиришда гумонланиб 7 киши, жумладан, 3 нафар асли қирғизистонлик бўлган хориж фуқароси, шунингдек, собиқ бош прокурор ўринбосари ушланди. Қўлга олинганлардан қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва дронлар мусодара қилинган.
Қирғизистон Хитойдан келаётган сайёҳлар учун визасиз режим жорий қилди. Эндиликда Хитойдан Қирғизистонга келган 5 дан 25 кишигача бўлган гуруҳлар мамлакатда 21 кун давомида визасиз қолиши мумкин бўлади. Қирғизистон ҳукумати ушбу қарорни туризмни ривожлантириш нияти билан изоҳлади.
Суданда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири БААда жойлашган Қирғизистонга алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги савдо марказида Исроилни қўллаб-қувватлаётган компанияларга қарши норозилик намойиши ўтказган шахслар қўлга олинди. Улар “бойкот” чақириғи ёзилган ёзувларни кўтариб, йўлак ва зиналарга қизил бўёқ тўккан.