қосим-жомарт токаев
-
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Al Jazeera'га берган интервьюсида Қозоғистоннинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик кафолатчиси эканини маълум қилди. Унга кўра, Қозоғистон ташқи сиёсатини тубдан ўзгартирмоқчи эмас, балки унинг асосий мақсади – йирик давлатлар ва қўшнилар билан мувозанатни сақлаш, шу билан бирга миллий манфаатларни ҳам ҳимоя қилишдир.
-
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Ташриф арафасида Остонада йўллар ёпилди, ҳарбий самолётлар ҳавога кўтарилиб, Россия байроғи тасвирини ҳосил қилди. "Оқўрда" қароргоҳида Қозоғистон президенти билан музокараларнинг асосий мавзуси энергетика соҳаси бўлди. Бугун Остонада КХЎТ саммити бўлиб ўтади.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг 2026 йилда бўлиб ўтадиган БМТ бош котиби сайловида ўз номзодини қўйиши мумкинлиги хабар қилинди. Бунга Токаевнинг сўнгги вақтлардаги сиёсий фаоллиги, хорижий давлатларга сафарлари ҳамда БМТ бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатгани асос қилиб келтирилди.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Украинадаги вазият кескинлашгани муносабати билан тегишли идораларга муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда Бразилия ва Хитойнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади. У урушнинг янада авж олиши «тузатиб бўлмайдиган оқибатларга» олиб келиши, «қўшни халқлар эса тинч-тотув яшаши керак»лигини таъкидлади.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев давлат ташрифи билан Тожикистонга келди. Икки томонлама музокараларда давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро савдо алоқасини 2 млрд долларга етказиш масалалари муҳокама қилинди. “Иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор ўсиш ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади”, — деди Тоқаев ташриф давомида.
-
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Остонада юк ташиш ҳажмини ошириш учун шароитлар яратиш, автомобиль ва темир йўлларини қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ҳамда чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
-
Қозоғистонда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги янги қонун қозоқ тилидаги ахборотлар улушини босқичма-босқич оширишга қаратилган. 2025 йилдан бошлаб қозоқ тилидаги теле ва радио дастурлар умумий ҳажмининг камида 55 фоизини, 2027 йилдан эса 60 фоизини ташкил қилиши керак.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Туркий давлатлар ташкилоти халқаро майдонда нуфузли ва нуфузли ўйинчига айланиб бораётганини айтди. “Нисбатан қисқа тарихий даврда давлатларимиз ҳамкорлиги ўзининг ҳаётийлигини кўрсатди ва туркий дунё контурларини янги геосиёсий воқелик сифатида белгилаб берди. Бизнинг вазифамиз, мажозий маънода, кучли генларга эга бу ниҳолнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир”, деди у.
- 01




















