қуръон
-
Британиянинг Манчестер шаҳрида Қуръонни ёқиб юборган 47 ёшли эркак ҳибсга олинди. Ҳодиса Glade of Light ёдгорлиги яқинида содир бўлган. Жиноятчи Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлаб, бирма-бир ёққан ва бу ҳаракатини ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали намойиш этган.
-
Шарқий Туркистонда 2014 йилги воқеалар ортидан қўшниларига Қуръони каримни ўргатган аёл 10 йил муддатга қамалганди. Жазо муддати тугаганидан сўнг озодликка чиққан аёл яна ушланиб, "Қуръон ўқитиш орқали Хитойни парчалаш" айби билан 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
-
Президент топшириғига кўра, «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган. Ушбу китоб Тошкентдаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Мўйи Муборак» мадрасасидаги музей-кутубхонасида сақланмоқда. Қўлёзма учинчи халифа Усмон ибн Аффон топшириғи билан VII асрда ҳижоз ёзувида қайта ёзилган.
-
Голливуд юлдузи Уилл Смит Рамазон ойида Қуръони каримни тўлиқ ўқиб чиққанини маълум қилди. “Оддийлиги мени ҳайратга солди... Қуръон оддий ва ундаги ҳамма нарса ойнадек равшан... ва уни ўқиб чиққандан кейин қандайдир тушунмовчиликка бориш жуда қийин”, — деди у.
-
Грозний суди Россиянинг Волгоград вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Никита Журавелни намойишкорона Қуръон ёқишда айблаб, 3,5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Суданувчи айбини қисман тан олди.
- 01
















