қурол-яроғ
-
Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён АҚШ Исроилга ҳаво ва денгиз орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди. Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 500 та парвоз ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника ва техника етказиб берилган.
-
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси минимал кўпчилик овоз билан Исроилга узлуксиз қурол етказиб беришни назарда тутувчи республикачилар қонун лойиҳасини маъқуллади. Конгрессда қонун лойиҳасини 224 сенатор қўллаб-қувватлади, 187 нафари эса қарши овоз берди.
-
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан давлатлар мудофаа ва уруш учун рекорд даражада маблағ ажратишни бошлади. 2023 йилда дунё миқёсида қуролланишга 2,446 триллион доллар сарфланган бўлса, биринчи бешликдаги АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони мудофаа ва уруш харажатларига жами 1,480 триллион доллардан зиёд маблағ йўналтирган.
- 01














