ракета зарбаси
-
Россия Украинага «Искандер-М» баллистик ракетаси, Х-59/69 авиация ракетаси ва «Шаҳед» учувчисиз учоқлари билан зарбалар берди. Ҳужумлар натижасида Запарожье, Харьков, Суми ва Одесса вилоятларида 9 киши ҳалок бўлди, 65 дан зиёд киши жароҳатланди.
-
Россиянинг тунги вақтда 8 та Х-59/69 русумли ракета, 2 та Искандар-М баллистик ракетаси ва 43 та «Шаҳед» типидаги учувчисиз учоқлар ёрдамида Украина ҳудудига ҳужум қилди. Ракеталардан бири Харьковдаги кўп қаватли уйга урилди, натижада бир бола ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди.
-
Россия қўшинлари пайшанба куни Украинанинг Суми шаҳридаги қариялар маркази ва энергетика секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужумлар натижасида бир киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. Зеленский Россия сўнгги 24 соат ичида 90 та бошқарилувчи бомбалар билан ҳужум уюштирганини маълум қилди.
-
Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси томонидан Украинанинг Полтава шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга, ярадорлар сони эса 271 нафарга етганини маълум қилди.
-
Россия қўшинлари Украинанинг Полтава шаҳрига иккита баллистик ракета билан ҳужум қилди. Натижада энг камида 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ракеталар таълим муассасаси ва шифохона ҳудудига келиб тушган.
-
Россия Украинанинг қатор шаҳарларига уюштирган кенг кўламли ракета ҳужумлари натижасида энг камида 37 киши ҳалок бўлди, уларнинг 3 нафари болалар, 170 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда жойлашган мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.
-
Россия қўшинларининг Харковдаги қурилиш гипермаркетига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Маълумотларга кўра, 43 киши жароҳатланган, яна 16 киши бедарак йўқолган.
-
Россия ҳарбийлари Украинанинг Чернигов шаҳрига зарба берди, натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
-
6 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 32 та ҳужумчи учувчисиз учоқлар, шунингдек, турли кўринишдаги олтита ракета билан ҳужум қилди. Натижада Харьков ва Запарожье вилоятларида турар-жой бинолари, ижтимоий объектлар ҳамда юк ва енгил автомобиллар зарар кўрди, 6 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.
-
Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахтидаги Эрон консуллиги биносига ракета зарбасини берди. Натижада беш киши – дипломатлар ва ҳарбий маслаҳатчилар, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди. Бино тўлиқ вайрон бўлган.
- 01
- 02





















