россия-украина уруши
-
Россия қўшинлари Украинанинг Горняк шаҳрини эгаллади. Ушбу шаҳар Покровск йўналишида ҳаракатланиш учун стратегик аҳамиятга эга. Шунингдек, Донецк вилоятидаги Селидово, Богоявленка, Новоукраинка, шунингдек, Шахтёрский ва Новоалексеевка яқинидаги ҳудудлар ҳам Россия назоратига ўтди.
-
Россия қўшинлари Украина шарқидаги Угледар шаҳри, Украина ҳарбийларининг Донецк вилоятидаги стратегик нуқтаси устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Угледар 2022 йилда уруш бошланганидан бери Россиянинг шиддатли ҳужумларига дош берди ва 2,5 йил давомида эгаллашга бўлган барча уринишларига қарши курашиб келаётганди.
-
Россия қўшинлари қарийб икки йиллик уринишлар ва катта йўқотишлардан сўнг Украинанинг Донецк вилоятидаги Угледар шаҳарчасини эгаллаш арафасида турибди. Ушбу стратегик муҳим шаҳарни ҳимоя қилиб келаётган украин горнизони чарчаган ва дастакка муҳтож.
-
Украина қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари Саратов ва Энгельсдаги кўп қаватли турар-жой биноларига ҳужум қилди, деди Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин. Шунингдек, Энгельс туманидаги Прибрежний қишлоғида яна тўртта хусусий уй зарар кўрди. Ҳужумлар натижасида бир киши оғир яраланган.
-
Украина учувчисиз учоқлари илк бор Мурманск вилоятига ҳужум қилди. Чегарадан учоқ уриб туширилган жойгача масофа рекорд даражадаги 1850 км ни ташкил этади. Ушбу ҳужум РФ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг заифлиги натижаси сифатида баҳоланди.
-
Россия украин қўпорувчилик-разведка гуруҳи Брянск вилоятининг Климовский тумани ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлганини маълум қилди. Иддаога кўра, ушбу уриниш Россия ФСБ ва Қуролли Кучлари томонидан бартараф этилган.
-
Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский илк бор украин қуролли кучларининг Курск вилоятидаги амалиётига изоҳ берди. “Айни пайтда Россия Федерациясининг 1000 кв. км. га яқин майдони назоратимиз остида”, - деди у.
-
Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги 20 та аҳоли масканини эгаллаб, хандақ қазишни бошлади, Липецк вилоятида дрон ҳужумидан кейин 4 та аҳоли пункти эвакуация қилинди, Қримда меҳмонхоналар ёпилди.
-
Шри-Ланка делегацияси Москвада бўлиб ўтган учрашувда Россия армияси сафида Украинадаги урушда ўлдирилган ва яраланган Шри-Ланка фуқаролари учун товон пули тўлаш масаласини кўтарди. Мамлакат расмийларига кўра, урушда камида 17 нафар шри-ланкалик ҳалок бўлган, 37 нафари яраланган ва ўндан ортиқ одам асирда сақланган бўлиши мумкин.
-
Польша расмийлари армияга чақирув ва аҳолини Россия босқинига тайёрлаш бўйича махсус дастурни ишга туширди. Унга кўра, полякларга "таътилни армия билан бирга ўтказиш" таклиф этилади. Ҳукумат шу йўл билан армияни ёлланма аскарлар билан тўлдирмоқчи. Айни пайтда ёзги курсларда қатнашмоқчи бўлганлар 200 мингга яқин бўлиб, улар захирадаги аскарга айланади.





















