шарқий туркистон
-
Хитой ҳукумати Урумчида Шарқий Туркистонни бошқариш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда Ижтимоий фанлар академиясининг янги бўлими очилиши ҳам маълум қилинган. Расмийларга кўра, янги бўлим ҳудудни "самарали бошқариш" учун ташкил этилган. Маълумот учун, Хитой ижтимоий фанлар академияси (CASS) – ҳукумат даражасидаги тадқиқот институти ва таҳлил маркази ҳисобланади. Янги бўлим эса Хитойнинг ярим йил ичида Шарқий Туркистонда очилган учинчи маркази ҳисобланади. Таҳлилчилар фикрича, Пекин назарий тадқиқот ва амалий чораларни уйғунлаштириб, минтақадаги босқинчилик сиёсатини янада тизимлаштирмоқчи.
-
Хитой ҳукумати жанубий Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги "касб-ҳунар ўргатиш маркази" ниқобидаги қамоқхоналарини кенгайтириш учун марказий бюджетдан 70 миллион юан ажратди.
-
Хитой ҳукумати ҳар йили юзга яқин маҳаллий фабрикаларни танлаб олиб, уларни биржага олиб чиқмоқда. Аммо бу иқтисодий ўсиш замирида оммавий таъқиблар, мажбурий меҳнат, экологияга зарар ва мусулмонлар диёридаги ресурсларни Хитой ички ҳудудларига олиб чиқиб кетиш каби даҳшатли жараёнлар яширинган.
-
Хитой "Шинжон-Уйғур автоном райони" ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаш баҳонасида "Чегара бўйлаб ўн минг километр" номли кенг кўламли пропаганда кампаниясини бошлади. Кампаниянинг мақсади – 50 дан ортиқ хитойлик журналистларни жалб қилган ҳолда уйғур мусулмонларининг ҳукуматдан розилигини ифодаловчи сохта материаллар тайёрлашга қаратилган.
-
Нидерландиядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотининг янги ҳисоботида уйғурлар ва бошқа туркий халқларнинг мажбурий меҳнати билан боғлиқ минерал хомашёларни сотиб олаётган халқаро компаниялар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда Nescafé, Coca-Cola, Carrefour, Walmart, Disney, Starbucks ва яна 60 дан ортиқ брендлар мавжуд.
-
Хитойнинг Бугур шаҳрида “Ғарбий минтақалар губернатори қароргоҳи” номли музей очилди. Бу расмий Пекиннинг Шарқий Туркистонни босиб олинишини оқлашга қаратилган навбатдаги тарғибот воситаси ҳисобланади. Эътиборлиси, хитойлик тарғиботчилар музейнинг очилиши маросимида “Шарқий Туркистоннинг асрлар давомида хитойликларга тегишли экани” ҳақидаги асоссиз ғояларни илгари сурган.
-
Хитой "Шинжонга ёрдам ва ҳудудни ривожлантириш" шиори остида Шарқий Туркистоннинг табиий бойликларини ўзлаштириш ва мажбурий меҳнат марказларини кенгайтиришга қаратилган 500 та йирик лойиҳани амалга оширмоқчи.
-
Хитой пойтахтида хорижлик журналистлар иштирокида тадбир ташкил қилиб, Шарқий Туркистондаги зулмларини оқлашга уринди. Аслида, Пекин йиллар давомида ҳудуддаги этник озчиликни қатағон қилиб, буни "уч ёвуз куч"га қарши кураш деб атаб келди. Бундан ташқари ҳукумат Исломни хитойлаштиришга қаттиқ киришган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, тахминан 16 мингдан ортиқ масжид бузилган ёки вайрон қилинган, сақланиб қолинганлари эса кафе, бар ва бошқа кўнгилхушлик масканларига айлантирилган.
-
Уйғур мусулмон озчилигини мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланаётган Германиянинг Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси Шинжон-Уйғур автоном районидаги (Шарқий Туркистон) заводини сотишни якунлади. Volkswagen раҳбариятининг заводда инсон ҳуқуқлари бузилиши қайд этилмагани ҳақидаги баёнотларига қарамай, компанияга босим кучайган эди.
-
Шарқий Туркистонда 2014 йилги воқеалар ортидан қўшниларига Қуръони каримни ўргатган аёл 10 йил муддатга қамалганди. Жазо муддати тугаганидан сўнг озодликка чиққан аёл яна ушланиб, "Қуръон ўқитиш орқали Хитойни парчалаш" айби билан 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
- 01
- 02





















