Саудия
-
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги Ҳаж маросимлари бошланиши арафасида 75 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди. Жамоат хавфсизлиги бош директори Муҳаммад ал-Бассамийнинг сўзларига кўра, Маккага кириш учун ҳақиқий рухсатномага (Ҳаж визаси) эга бўлмаганларни депортация, жарима ва 10 йил давомида мамлакатга кириш тақиқи каби жазо чоралари кутмоқда.
-
Дин ишлари бўйича қўмитанинг таъкидлашича, айни пайтда Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари ноқонуний равишда Ҳажга борганларга нисбатан жазо чораларини қўллай бошлаган. Хусусан, ноқонуний йўллар билан ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг Саудия риёлигача (27 минг АҚШ долларигача) молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади. Шунингдек, фуқарони Саудиядан депортация қилишдан ташқари кейинги 10 йил давомида унинг подшоҳликка кириши тақиқланади.
-
АҚШ, Украина ва Россия вакиллари Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Саудия Арабистонига келди. Баъзи оммавий ахборот воситалари учрашув Украина делегацияси иштирокисиз ўтишини ёзмоқда.
-
Маккада Саудия Арабистони ва Хитой ҳамкорлигида илк учувчисиз учар такси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Саудия ҳаво таксилари ёрдамида ҳаж пайтида зиёратчиларнинг ҳаракатланиш тезлигини оширмоқчи.
- 01















