ҲАМАС 7 октябрда Исроилга ҳужум қилмасидан аввал Саудия Арабистони Эрон тажовузидан ҳимояланиш ва АҚШнинг тўлиқ ҳимояси остига ўтишини кўзда тутувчи муҳим музокараларни олиб бораётган эди. Унга кўра, Саудия Исроилни тан олиши, Қўшма Штатлар эса Ар-Риёдга катта ҳажмда қурол-яроғ сотиши, ядро дастурининг тўлақонли циклини ишга тушириши керак эди. Бироқ Ғазодаги вазият музокараларни музлатиб, Саудияни “бир-биридан хавфли” икки танлов қаршисида қолдирди. Қора денгиз стратегия институти (BSSI) таҳлили.
Саудия Арабистони бўйлаб сув тошқинлари давом этмоқда, Ар-Риёд, Даммам ва Макка ва Мадина атрофидаги ҳудудларда йўлларни сув босмоқда. Қирол Фаҳд университети ҳудудида жойлашган Эски Даҳран масжиди ташқи иншооти томи бир кечада қулаб тушди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний, шунингдек, Саудия Арабистони ТИВ раҳбари шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Саудни қабул қилди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш билан бир қаторда Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
Рамазон ойидан кексалар ва имконияти чекланган зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида Макка масжиди томида гольф машиналарини қисқа муддатга ижарага бериш хизмати йўлга қўйилди. 10 кишига мўлжалланган машиналардан фақат тавоф учун фойдаланиш мумкин.
Саудия Арабистони Дирия шаҳридаги маданий мерос объектига киришда кипасини ечишдан бош тортган АҚШ делегацияси аъзоси раввин Авраам Купердан кечирим сўради. Делегация ушбу ҳодисадан сўнг Қироликка ташрифини муддатидан олдин тугатган.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 3D-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилиши бўлиб ўтди. Ал-Азиз Шарбатли масжиди 6 ойда “чоп этилди”.
Саудия Арабистони Украинага иссиқ кўрпа, гигиена воситалари ҳамда 20 дан 400 кВт гача бўлган 135 та генератордан иборат 100 млн долларлик гуманитар ёрдам жўнатди. Саудия Украинага биринчи марта ёрдам бераётгани йўқ. Октябрь ойида мамлакат Киевга 400 млн доллар ажратганди.
Саудия Арабистони барча зиёратчиларни Ҳажда ноқонуний иштирок этганлик учун жазо чоралари кучайтирилиши ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, Ҳаж зиёратига рухсатсиз келганлар – ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам хорижликлар - 2 ойдан 6 ойгача қамоқ жазоси ва 50 минг Саудия риёли (13,33 минг доллар)гача жаримага тортилиши, чет элликлар 10 йилга депорт қилиниши мумкин. Шунингдек, ноқонуний зиёрат ташкилотчилари ва ташувчиларга ҳам жазо чоралари кучайтирилди.
Саудия Арабистони мусулмон бўлмаган дипломатлар учун мўлжалланган биринчи алкоголь дўконини очишни режалаштирмоқда. Спиртли ичимликлар харид қилиш учун улар мобил иловада рўйхатдан ўтишлари ва Ташқи ишлар вазирлигидан рухсатнома олишлари керак бўлади.