сомали
-
Миср мудофаа вазири Абдул Мажид Сақр икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини маълум қилган. Шунингдек, Африка иттифоқининг Сомалида барқарорликни таъминлаш миссияси (AUSSOM) таркибидаги Миср ҳарбийлари яқин вақт ичида Сомалига юборилишини тасдиқлаган. Олдинроқ, Сомали ва Миср «Аш-Шабоб» жангариларига қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.
-
Бу ҳудудда фойдали қазилмалар, нефт ва газ, балиқчилик ва бошқа ресурслар жуда кўп. Бироқ унинг стратегик жойлашуви халқаро кучларни янада кўпроқ ўзига ром қилмоқда. Жаҳон савдоси, айниқса нефт савдоси учун муҳим бўлган денгиз йўллари нуқтаи назаридан қаралганда, Сомали ва Сомалиленд Қизил денгиз ва Адан кўрфазига жуда яқин жойлашган. Бунга қўшимча равишда, Қизил денгизнинг нариги томонидан ҳусийларнинг Фаластин ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим кемаларга ҳужум қилиши вазиятни янада мураккаблаштирди.
-
Малида жангарилар Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси колоннасига ҳужум уюштирди. ХҲК баёнотида айтилишича, жанг 5 кун давом этган ва охирги хабарномада уч киши қаршилик кўрсатаётгани билдирилган. Манбалар 12 нафар ҳарбий асирга олингани, 53 нафари ўлдирилганини маълум қилди. Хусусан, Пригожиннинг ўринбосари, унинг ўлимидан сўнг ХҲКга раҳбарлик қилган Антон Елизаровнинг ҳам асирга олингани айтилди.
-
Сомали пойтахти Могадишуда президент мажмуаси яқинида жойлашган меҳмонхонага “Ал-Шабаб” террорчилари ҳужум қилди. Портлаш ва отишмаларда бир қанча амалдор, депутат ва журналистлар яраланди. Ҳалок бўлганлар ҳам бор.
-
Эфиопия денгиз флоти учун ҳарбий базанинг 50 йилга ижарага берилиши эвазига Эфиопия Сомалилендни расман тан олган биринчи хорижий давлат бўлади.
- 01
















