суд
-
Бугун кўряпмизки, дунё Мубашшир Аҳмад билан ҳамфикр экан. Бутун дунё Устознинг Фаластиндаги геноцидга қарши билдирган шарҳларини қўллаб-қувватлаяпти, керак бўлса такрорлаяпти. Шундан келиб чиқсак, Устознинг Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи томонидан эълон қилинган фатвони шарҳлаши, ушбу фатвонинг моҳияти ва мазмуни халқаро минбарларда айтилаётган сўзларга мос келиши Ўзбекистоннинг саноқли уламоларидан бирининг оқланишини талаб қилади.
-
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум. Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз.
-
Исроил суди Шарқий Қуддус шимолидаги Шуафат қочқинлар лагеридан бўлган 15 ёшли Муҳаммад Басил Зелбанийни 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. У ишғолга қаршилик кўрсатганликда айбланган. Шунингдек, суд унга 300 000 шекел (83 333 АҚШ доллари) миқдорида жарима тайинлади. Зелбаний 2023 йил 13 февралдан бери ҳибсда сақланётган эди.
-
Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум қилган шахс бўйича якуний ҳукм эълон қилинди. 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган ҳодиса учун 24 ёшли талаба Муҳаммадрофе Иззатуллазода 26 йилга озодликдан маҳрум этилди. У терроризм ва қотилликка суиқасд қилишда айбдор деб топилди.
-
Швейцария Ғазода уруш жиноятларини содир этганликда гумон қилинган Исроил аскарига нисбатан жиноий иш қўзғатди. "Швейцариянинг халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлаб, ҳарбий жиноятчиларга бошпана бермаслигини олқишлаймиз", дейилади аскарнинг устидан шикоят киритган Ҳинд Ражаб фонди баёнотида.
-
Ўзбекистон Олий суди 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди. Ушбу шахсларнинг аксарияти концлагерга жўнатилган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки отувга ҳукм қилинган.
-
Босния ва Герцеговинада уруш вақтида инсониятга қарши жиноят содир этган 5 киши қамалди.
-
Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Исроилнинг F-35 самолётлари учун эҳтиёт қисмларини етказиб бераётгани учун Голландияни урушга шерикликда айблаб судга берди.
- 01



















